У нас вы можете посмотреть бесплатно MATN TARJIMA QILISHNI BOSHLAYMIZ / How to increase your vocabulary / So'z boyligini oshirish sirlari или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
🔔 ХУШХАБАР Сўз бойлигини оширишнинг турли услублари мавжуд. Бундай услубларнинг энг яхшиларидан бири таржима қилинаётган матн таркибида учраган янги сўзларни ёдлаб боришдир. Чунки бу ҳолатда сиз ўзингиз ёдлаган сўзни қай ҳолатда ишлатилаётганлиги ҳақида умумий тасаввурга эга бўласиз ва бу сўз сизнинг хотирангизда мустаҳкам бўлиб қолишига имкон туғилади. Шуларни инобатга олиб, каналимизда инглиз тилидан матн таржималарини бериб боришни ният қилдик. Бу дарсларимиз сабабли нафақат тест ечиш орқали ОТМ га киришни ният қилган абитуриентлар, балки IELTS имтиҳонларига тайёргарлик кўраётган барча-барча бирдек манфаат топиши мумкин. Кузатувларимга кўра, ДТМ оладиган матнлар қайси адабиётлардан олинишини олдиндан тахмин қилса бўлади ва кўпинча бу борада адашмаганмиз. Каналимизда бериб бориладиган турли хилдаги матн таржималари абитуриент ва талабалар учун фойдалигина бўлиб қолмай, сизнинг илм-фанга оид билимларингизнинг ҳам ошишига сабаб бўлади. Биз бунинг учун Несибе Севги Ўндешнинг “ELS”, яъни “English Language Studies” китобининг “Ўқиш орқали инглиз тили” бўлимидаги матн таржималарини бериб боришни ният қилдик. Ушбу китоб уч хил – intermediate, upper-intermediate, advanced даражадаги матнларни ўз ичига олади. Ушбу китобни сиз телеграмдаги ушбу https://t.me/english_with_mukimov/261 манзилдан юклаб олишингиз мумкин. Матн таржималарини кузатиб бориш асносида айтиб ўтиладиган янги сўзларни луғат дафтарингизга ёзиб бориб, ёдлаб боришингиз тавсия қилинади. Матн таржималари ва унга оид тестларнинг ечимини кўришдан олдин эса ўзингиз ўша саволларни мустақил ечиб кўришга ҳаракат қилишингизни тавсия қиламиз. Ушбу янгликни бошқа абитуриентлар, IELTSчилар ва бошқа дўстларингиз билан баҳам кўришни унутманг. Бизни кузатишда давом этинг. Дарсларимизни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга обуна бўлиб, (ютубда бўлса, қўнғироқча тугмаси)ни босиб қўйишни унутманг. Youtube: / @yolqinmuqimov4801 Telegram: t.me/english_with_mukimov Ҳурмат билан Ёлқин Муқимов