У нас вы можете посмотреть бесплатно Путин Беларусь президентини ағдармоқчими ёки буни мухолифат уддалайдими? - BBC News O'zbek или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз! #bbcuzbek Путин Беларусь президентини ағдармоқчими ёки буни мухолифат уддалайдими? - BBC News O'zbek Беларусда президентлик сайловлари яқинлашар экан, мамлакатни 1994-йилдан бери бошқариб келаётган ва бир вақтлар Европанинг охирги диктатори дея тамғаланган Александр Лукашенко президентлик курсисини бериб қўйиш ниятида эмас – у олтинчи марта ўз номзодини қўйяпти. Бу галги сайловлар ҳам, одатдагидек, номзодларни рўйхатга олмаслик ва қамоққа ташлаш, ҳамда ғайриоддий тарзда, Россия жангариларининг қўлга тушиши ва Кремль аралашувига ишоралар манзарасида ўтмоқда. Июль охирида пойтахт Минск яқинидаги санаторийда 32 киши, Беларусь жанубида яна бир киши қўлга олинди. Уларнинг бари – Россия фуқаролари. Матбуотда айтилишича, улар «Вагнер» жангарилар гуруҳи аъзоларидир. Расмий Минск 200дан ошиқ жангари сайловолди кампанияни издан чиқариш учун мамлакатга ташланганини айтмоқда. «Вагнер» гуруҳи шу пайтгача Украина ва Суриядаги жангларда қатнашгани кўпларга маълум бўлса-да, уларнинг аъзолари ҳеч қаерда рўйхатда турмайди. Россиянинг The Bell нашрига кўра, бу аскарларни аслида Россия Мудофаа вазирлиги, ва аниқроғи Кремль бошқаради. Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги аллақачон уларнинг исмларини Украинага топширди, чунки улар орасида Донбассда жанг қилганлари бўлиши мумкин. Ибрат Сафо лавҳаси. • Путин Беларусь президентини ағдармоқчими ё... #bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - / bbcuzbek Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com Facebook: / bbcnewsuzbek OK.RU: https://ok.ru/bbcuzbek Instagram: / bbcuzbek Telegram: https://t.me/bbcuzbek BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda