У нас вы можете посмотреть бесплатно БУ ИККИ СУРАНИ ЁДЛАШ ҲАР БИР МУСУЛМОН УЧУН ФАРЗДИР! КИМ ШУ ИШНИ ҚИЛМАСА ГУНОҲКОР БЎЛАДИ! или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
MUSLIMA SOLIHA - ⛔Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ! Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ. __________________________________________________________ Намозни қасддан тарк этиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Банданинг қиёмат кунида биринчи ҳисоб-китоб қилинадиган нарсаси намоздир. Агар (намози) дуруст бўлса, бошқа амаллари ҳам дуруст бўлади. Борди-ю, (намози) яроқсиз бўлса, қолган амаллари ҳам яроқсиз бўлади» (Табароний ривояти). Аллоҳ таоло дўзах эгалари ҳақида хабар қилиб дейди: «(Улар дўзах аҳлига): «Сизларни нима Сақарга киритди?» (деганларида): Улар айтурлар: «Бизлар намоз ўқигувчилардан бўлмадик. Мискин-бечорага таом бергувчи ҳам бўлмадик. Бизлар (ботил-беҳуда сўзларга) шўнғувчи кимсалар билан бирга шўнғир эдик (яъни, Қуръон ва Пайғамбар хусусида туҳмат-ёлғонлар тўқир эдик). То бизларга аниқ (ўлим) келгунича бизлар Жазо – Қиёмат кунини ёлғон дер эдик». Энди қўллагувчиларнинг қўллови уларга фойда бермас!» (Муддассир сураси, 42–48). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Намозни тарк этмагин. Зеро, кимки намозни қасддан тарк этса, дарҳақиқат, ундан Аллоҳнинг зиммаси (ҳимояси) соқит бўлади» (Табароний ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Инсонларга қарши улар то Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир, деб гувоҳлик бермагунларича, намозни қоим қилмагунларича ва закотни бермагунларича жанг қилишга буюрилдим. Агар шуни қилсалар, мендан қонлари-ю молларини сақлаган бўладилар. Бироқ, ислом ҳақи бундан мустасно. Уларнинг ҳисоби Аллоҳга ҳавола» (Муттафақун алайҳ). Кимки намоздан мулк-салтанати сабабли машғул бўлса, у Фиръавн билан бирга тирилади. Кимки намоздан вазирлик – мансаби сабабли машғул бўлса, у Ҳомон билан бирга тирилади. Кимки намоздан тижорати сабабли машғул бўлса, у Маккадаги кофирларнинг тижоратчиси билан бирга тирилади». Иброҳим Нахаъий ва Айюб Саҳтиёнийлар ҳам шу гапни айтишган. Авн ибн Абдуллоҳ деганлар: «Агар банда қабрига қўйилса, биринчи бўлиб сўраладигани – намоздир. Агар намози яроқли топилса, унинг бошқа амалларига қаралади. Борди-ю, яроқли деб бўлмаса, ундан кейин бошқа бирон амалига қаралмайди». Ибн Ҳазм: «Ширкдан кейин намозни вақтидан кечиктириш ва мўминни ноҳақ ўлдиришдан кўра улканроқ гуноҳ йўқ», деганлар. “Гуноҳи кабиралар” китобидан _______________________________ _______________________________ МУСЛИМА СОЛИҲА - Намоз, Зикр, Дуо, Истиғфор, Рўза, Islom dini, Namoz, Zikr, Duo, Istig'for, Ro'za, Ислом дини