У нас вы можете посмотреть бесплатно Талаба қиз "Бекобод жилолари" шеърини ифодали ўқиди или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
БЕКОБОД ЖИЛОЛАРИ (Қасида) Бекободда кўргайдирмиз ҳам водий, ҳам воҳани, Шу сабабли учратамиз унда турли соҳани. Сўнгини кўз илғаб бўлмас экинзорлар бор бунда, Жонзотларга макон тўқай, тиканзорлар бор бунда. Мўғалтоғнинг этагида ястанган оч тақирлик, Бу жойлардан муқим ўрин топган бир пайт фақирлик. Сарҳадидан оқиб ўтар Сирдарёнинг сувлари, Етимчўққи атрофида шоқолларнинг увлари. Қадим Қўқон хонлигининг ғарбида марра бўлган, Ўрта аср зулматида номсиз бир зарра бўлган. Хос қишлоғи бунда қадим даврлардан ёдгорлик, Халқин эса бор бойлиги эртадан умидворлик. Юз йигирма йилча бурун ўтди бундан темир йўл, Ишнинг ҳажми катта эди, етишмас меҳнаткаш қўл. Сир бўйида кичик қишлоқ Бекобод ҳам жонланди, Кетди кўздан уйқу, кунлар бир тутамдек онланди. Водий томон давом этди темир йўлнинг излари, Янги касбга эга бўлди элнинг ўғил, қизлари. Ишга тушди цементзавод, шаҳарча бўлди барпо, Вагонларда етиб келди турли буюму сарпо. Темир йўлнинг олис учи туташди Андижонга, Бир тарафи қўшилганди Самарқанд, Шош томонга. Темир йўллар ўлка учун қон томирга айланди, Тўғри келса, тоғ ораси – туннелларга бойланди. Пахта экиш урфга кириб, очилди янги ерлар, Ҳар тарафдан кўчиб келди бунга хотину эрлар. Ҳар бири ўз уруғ, элин номин қўйди овулга, Чўлқуварлар бардош берди жазирама, довулга. Сирдарёдан сув айириб, янги ерлар очишди, Омоч билан ер ҳайдашиб, кўклам уруғ сочишди. Ҳатто олис Россиядан ўзга халқлар келдилар, Ён қўшни-жон қўшниликни улар азиз билдилар. Гоҳ айрича, гоҳ қўшилиб яшашни ўрганишди, Борди-келдилар кўпайиб, бир-бирини танишди. Шўро даври ташкил бўлгач, Бекобод туман бўлди, Турли миллат аралашиб, катта анжуман бўлди. Илк мактаблар пайдо бўлди ҳар қишлоғу шаҳарда, Туман учун янги марказ барпо бўлди Зафарда. Бул заминда камол топган қанча улуғ даҳолар, Адиб Пиримқул Қодир ҳам “Бешигим” деб баҳолар. Шоир Муҳаммад Алининг ўтган болалик даври, Миллат кўрки оналарнинг етган бардоши, сабри. Уруш пайти Бекободда “Металзавод” қурилди, Деҳқончилик касб этган эл саноатга бурилди. Ишчи-деҳқон иттифоқин самаридир Бекобод, Бугун ўзбеклар юртининг гавҳаридир Бекобод. Юз ёшини қутлагайдир қадрдон туманимиз, Меҳмонларга ёзилгайдир “очил дастурхон”имиз! Тўлқин ЭШБЕК 2025 йил