У нас вы можете посмотреть бесплатно OMBUDSMAN YOKI HUJJAT "KO‘RSATGAN" KAPITAN или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга МУРОЖААТ! Ҳурматли Шавкат Миромонович! Сиз томонингиздан амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар инсон қадрини улуғлаш, адолат ва очиқлик тамойилларига асосланган бўлиб, жамиятда давлат идораларининг фуқаролар олдидаги масъулиятини кучайтирди. Шу маънода, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили — Омбудсман институтининг мавжудлиги жамиятимизда муҳим аҳамият касб этади. Аввало, Омбудсман фаолиятини эътироф этиш лозим. Айниқса, жазо ўтаётган муассасаларда назорат ишлари олиб борилаётгани, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ташрифлар ва мониторинглар ташкил этилгани — ижобий қадам сифатида баҳоланади. Шу билан бирга, менинг Омбудсман Феруза Эшматова билан бўлган шахсий суҳбатим давомида унинг самимий инсон эканлигига шубҳа қилмадим. У билан мулоқот чоғида кўплаб долзарб мавзулар кўтарилди ва бу суҳбат орқали ҳам ҳали тизимда ҳал этилиши лозим бўлган масалалар кўплигини англадим. Омбудсман биносида қилган чиқишим ҳам айнан шу мақсадда — у ердаги муҳитни жонлантириш ва халқ билан мулоқотни кучайтириш ниятида бўлган. Феруза Эшматованинг сўзларига кўра, Омбудсман ўзининг шахсий биносига эга эмаслиги ҳақидаги танқидимдан сўнг, бу масала ечим топиб, Омбудсман янги, замонавий ва мустақил биносига эга бўлибди. Бу воқеа менинг ўзимга ҳам катта хурсандчилик бағишлади. Шу муносабат билан, бундай янгиланиш ва ислоҳотлар учун шахсан Сизга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бироқ шуни ҳам таъкидлаш лозимки, жамоатчилик фикрига кўра, Омбудсман фаолиятидаги баъзи холатлардан норозиклар бор. Фуқаролар мурожаатларига жавоблар кечикмоқда, айрим ҳолларда жавоблар расмиятчиликдан нарига ўтмаяпти, қонунбузар амалдорлар бўйича таъсирчан чоралар кўрилмаяпти. Бу эса давлатга бўлган ишончни сусайтиради.Лекин, бунда сабаб Омбудсманни ваколатлари чекланганлиги, ҳудуддаги раҳбарларнинг Омбудсман сўровига ўз муддатида жавоб берилмаётганлигидадир. Шу билан бирга, Омбудсман ваколат доираси чекланганлиги, унинг фаолиятини янада самарали ва таъсирчан тарзда амалга оширишга тўсиқ бўлаётгани ҳам маълум. Бу жиҳатда қонунчилик асосларини такомиллаштириш зарур. Бизнинг мақсадимиз, фақат танқиддан иборат эмас. Биз Омбудсман фаолиятидаги ижобий ишлар ва саъй-ҳаракатларни ҳам эътироф этамиз. Бироқ, Сизнинг " “Танқид бўлсин, бироқ танқид адолатли бўлсин,” — деган доно сўзингиздан руҳланиб, биз ҳам ютуқларни ҳам танқидни очиқ ва ҳаққоний ёритишни мақсад қилганмиз. Чунки халқимизда айтилганидек: “Танқид — келажак меваси.” Ҳурматли Президент! Юқоридагилардан келиб чиқиб, сизнинг раҳбарлигингизда қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман: 1. Омбудсман институти фаолиятини халқ ишончи ва натижавийлик мезонлари асосида қайта баҳолаш; 2. Омбудсман ваколатларини кенгайтириш бўйича қонунчилик ислоҳотларини ишлаб чиқиш; 3. Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнида очиқлик ва ҳисобдорлик тизимини жорий этиш; 4. Жамоатчилик, блогерлар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида оммавий эшитувлар ва мониторинглар ўтказиш, ҳамкорликни йўлга қўйиш. Биз, “Президент блогерлари” ижтимоий тармоғи ва фаоллари, Сизнинг бош ислоҳотларингизни қўллаб-қувватлаб, жамиятда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасини мустаҳкамлашда фаол иштирок этишга тайёрмиз. Ҳурмат билан, Тўхтаназаров Олимжон Абдуназарович “Президент блогерлари” ижтимоий тармоғи админи Электрон почта: prezidentblogerlari@internet.ru Сана: «31» _10 _ 2025 йил