У нас вы можете посмотреть бесплатно ТАН ОЛИНГАН ВА ОЛИНМАГАН КОСОВО - ДУНЁНИ ИККИ ҚУТБГА АЖРАТГАН МОЖАРО или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
СССРнинг парчаланиши халқаро ҳамжамият учун кутилмаган ҳодиса бўлди. Зўравонлик ва зулм йўли билан бирлаштирилган иттифоқ ўрнида мустақил давлатлар бўй кўрсата бошлади. Икки қутбли дунё поёнига етиб, янги давр бошланди. Янги давр ўзи билан янги муаммоларни, янги қарама-қаршиликларни, янги низоларни етаклаб келди. XXI асрнинг бошида дунё миллионлаб инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган 120 дан ортиқ диний ва этник можароларга гувоҳ бўлди. Қуйидаги мақолада дунёни икки қутбга бўлинишига сабаб бўлган, минглаб мусулмонларни ёстиғини қуритган Косово можароси ва унинг оқибатлари ҳақда сўз юритамиз. Косовонинг этник таркиби Косово жануби-шарқий Европада, Болқон ярим оролида, Албания ва Сербия ўртасида жойлашган. Умумий майдони 10 887 квадрат метрни ташкил қилади. Ҳудуди асосан тоғли бўлиб, Албания, Черногория, Македония ва Сербия билан чегарадош. Аҳолисининг 80 фоизини мусулмонлар ташкил қилади. Косово можаросининг туб моҳияти англаш учун, узоқ тарихга кўз ташлаш мақсадга мувофиқ. Сабаби, Косово низоси ўтмишда олиб борилган сиёсат маҳсули ҳисобланади. XIV асрда Косова ҳудудида асосан славянлар ҳаёт кечирган бўлса, XV асрларга келиб вазият ўзгарган. Усмонли империяси томонидан Болқон ярим оролининг фатҳ этилиши натижасида бу ерларга Ислом дини кириб келди. Турклар Болқонни ўз таъсир доираларига олгач, Косово ерларига албанлар ҳам фаол равишда кўчиб кела бошлади. Айни шу даврдан бошлаб минтақага келажакдаги йирик халқаро низоларни келтириб чиқариш учун мина(маълум шароитларда портловчи қурилма) экилди. Келажакдаги уруш учун экилган уруғ Дунёга ҳукмронлик қилиш истагидаги давлатлар айнан шу қурилмага тегиниш орқали жаҳон урушини келтириб чиқаришди. Ҳеч кимга сир эмаски, Биринчи жаҳон уруши(1914-1918) айнан Болқондан бошланган эди. Биринчи Жаҳон уруши даврида, аниқроғи, 1915 йилда Австрия-Венгрия империяси Косовони босиб олди. Лекин уруш якунида Учлар Иттифоқи (Германия, Австрия-Венгрия ва Италия) оқ байроқ кўтаришга мажбур бўлди. 1918 йилда Австрия-Венгрия империяси парчаланганидан сўнг Хорватия, Словения, Босния ва Герцеговина, Далмация, Сербия, Черногория ва Югославия ерлари Словенлар Қироллиги (КШС) деб номланган давлатга бирлашди. Бироқ, бу қироллик узоқ умр кўрмади. 1929 йилда давлат тўнтаришидан сўнг, бу давлат Югославия Қироллиги (КЖ)га ўзгартирилди. Югославия Қироллиги то Иккинчи жаҳон уруши бошлангунга қадар сербларни Косовога кўчириш сиёсатини олиб борди. Бу сиёсат мусулмонлар ва славянлар ўртасида қарама-қаршиликни кучайтирди. Диктатор Тито даврида Косово Иккинчи жаҳон уруши вақтида Косовонинг катта қисми фашистик Италия таъсир доирасидаги Албания Қироллиги томонидан эгаллаб олинди. Албания ҳукумати сербларни Косово ерларидан ҳайдаб чиқаришни бошлаб юборди. Маълумотларга кўра, ўшанда 70-100 минг серб Косоводан қувилган. 1944 йилда Косово партизанлар саъй-ҳаракати туфайли озод бўлди ва яна Югославия таркибига қўшилди. 1946 йилги Югославия Федератив Халқ Республикаси конституциясига биноан Косово ва Метохия автоном вилоят мақоми берилди. Минтақанинг этник таркиби Иккинчи жаҳон урушидан кейин, Иосип Броз Тито уруш пайтида Югославияга келган албанларга Косовода қолишга рухсат берганидан кейин катта даражада ўзгара бошлади. Тито Албаниянинг Югославия таркибига киришига умид қилиб, албанларни Косовога кўчиришни рағбатлантирди ва аксинча, серб аҳолисининг қайтиш имкониятларини чеклади. Миллатчилик ортидан уйғонган низо Титонинг вафотидан кейин ягона федератив республика ўн йилга яқин муддат яшади, холос. Социалистик лагерининг 90-йиллардаги инқирози даврида Югославия таркибидаги Словения, Хорватия, Босния ва Гертсеговина ҳамда Македония мустақил давлат сифатида ажралиб чиқди. 1987 йилда Косоводаги вазият ёмонлашди. Бунинг боиси, ўша вақтда Сербияда ҳокимият тепасига миллатчи Слободан Милошевич келганида эди. Милошевич миллатчи сиёсатчи бўлиб, у Косовонинг серблар истиқомат қиладиган ҳудудига ташриф буюриб шундай дейди: «Бундан кейин Болқондаги ҳеч қайси бир ҳудудда серб миллатини ҳеч ким хафа қилолмайди». Шундан кейин, Косово ҳудудида сербларнинг ҳарбийлашган гуруҳлари пайдо бўлиб, албан мусулмонларига қарши сиёсат бошланди. Бу ҳам етмаганидек, Милошевич Косово мухториятини бекор қилиш бўйича референдум ўтказиш ташаббусини илгари сурди. Бу ҳаракатлар бир давлатнинг парчаланишига олиб келди. 1990 йилнинг сентябрь ойида Сербияда янги конституция қабул қилинди. Унда Косоводан автоном республика мақоми олиб ташланди. Бундан ташқари, албан тилида таълим олиш, албан тилида теле ва радио эшиттиришлар бекор қилинди. Бу эса Косово албанларини ғазаб отига миндирди. Косово албанлари янги конституцияни тан олмади ва вилоятда «кулранг давлат» қуришга киришди. Бу ҳаракатлар икки миллат ўртасида миллий тўқнашувларни келтириб чиқарди. Сардор Али Xabar.uz 2024 Telegram: https://t.me/xabaruzofficial Twitter: / xabaruzofficial Facebook: / xabar.uz Instagram: / xabar.uz