У нас вы можете посмотреть бесплатно Нафис мажлислар. 2-қисм или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Самарқанднинг муҳташам “Тоҳирий” номли хилват гўшасида адабиётни, санъатни, шеъриятни, китоб ва китобхонликни қадрловчи дўстлар даврасида гўзал бир суҳбат қурдик. Устозимиз, таниқли шоир, ёзувчи, публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Нусрат Раҳмат, таниқли журналист, устозимиз Тошпўлат Раҳматуллаев, ёзувчилар, шоирлар, рассомлар, ҳофизларнинг беминнат ҳомийси бўлган Рустам Сатторов, “Тоҳирий” ресторани раҳбари Толиб Исматуллаев, устоз санъаткор, Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Асадулло Атоуллаев иштирок этган бу суҳбатда мумтоз шоир Салоҳий ҳақидаги китобим, унга кирган ғазаллар, мухаммаслар, таърихлар ҳақида фикрлашдик. Асадулло Атоуллаев Салоҳий ғазалларига басталаган янги қўшиқларини куйлаб бердилар. Қўшиқлар дўстлар учун даврада, битта тор жўрлигида ижро қилинганини инобатга олиб, камчилик қидирмасдан тинглайсиз, деган умид билан ушбу қўшиқларни эътиборингизга ҳавола қиламан. Марҳамат, тинглаб, маза қилинг! Эслатма: Салоҳий кўп ғазалларини форс тилида ҳам ёзганлар. Ўтган гал туркийда ёзилган ғазаллари билан айтилган қўшиқни тинглаган эдингиз, бу гал форсий бир гўзал ғазалга басталанган қўшиқни тингланг!