У нас вы можете посмотреть бесплатно Ўзбек қория | Бақара сураси (30-37), Қуръон қироат | Surah Baqara, Quran recitation или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
БАҚАРА СУРАСИ (25-29) Мадинада нозил бўлган. 286 оятдан иборат. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман. 30. Эсла, Роббинг фаришталарга: «Албатта, Мен ер юзида халифа қилувчиман», – деди. Улар: «Унда бузғунчилик қиладиган, қон тўкадиган кимсани қиласанми? Ҳолбуки, биз Сени ҳамдинг ила поклаб ёд этиб ва Сени муқаддаслаб турибмиз», – дедилар. (У Зот:) «Мен сиз билмайдиган нарсани биламан», – деди. 31. Ва Одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнгра уларни фаришталарга кўрсатиб: «Агар ростгўйлардан бўлсангиз, манавиларнинг исмларини менга айтиб беринг¬чи», – деди. 32. (Улар:) «Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сен Ўзинг ўта илмлисан, ўта ҳикматлисан», – дедилар. 33. «Эй Одам, уларга буларнинг исмларини айтиб бер», – деди. Уларга ўшаларнинг исмларини айтиб берган чоғида: «Сизларга: «Осмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар ошкор қиладиган нарсаларни ҳам, беркитган нарсаларни ҳам биламан», демабмидим?!» – деди. 34. Эсла, фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» дедик, бас, сажда қилдилар, фақат иблисгина бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди. 35. Ва: «Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатни маскан тут. Унда хоҳлаган жойингизда бемалол енглар ва мана бу дарахтга яқинлашмангларки, у ҳолда золимлардан бўлиб қоласизлар», – дедик. 36. Бас, шайтон уларни ундан тойдирди ва бўлган нарсаларидан чиқарди. Ва: «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолда тушинглар, сизларга ер юзида қароргоҳ ва маълум вақтгача баҳрамандлик бордир», – дедик. 37. Бас, Одам Роббидан сўзларни қабул қилиб олди, кейин (У Зот) унинг тавбасини қабул қилди. Албатта, У тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Тафсири Ҳилол