У нас вы можете посмотреть бесплатно Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир номзодини тақдим этди или скачать в максимальном доступном качестве, которое было загружено на ютуб. Для скачивания выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса savevideohd.ru
Айни кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқинда бўлиб ўтган сайловлар натижаси бўйича янги парламент шаклланди. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқишга бағишланган мажлиси ўтказилди. Йиғилишни Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов олиб борди. Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси ижро этилди. Янгиланган Конституциямизнинг 94-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатларига киради. 118-моддага кўра, Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилади. Шу муносабат билан мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. – Мамлакатимиз ўз олдига қўйган стратегик ва жорий вазифаларни амалга оширишда, барча бўғиндаги ижро органлари, аввало, ҳукумат ва унинг раҳбари зиммасидаги масъулият ҳозирги мураккаб замонда ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Халқимиз бугун янги ҳукуматдан аниқ натижаларни кутмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев. Давлатимиз раҳбари, аввало, ўтган беш йилдаги дастурлар ижросига тўхталиб ўтди. Бу даврда мамлакатимиз иқтисодиёти 2 карра ўсиб, 100 миллиард долларлик тарихий маррадан ошди. Аҳоли жон бошига даромад 3 минг долларга етиши кутилмоқда. Экспорт қарийб 2 баробар ўсиб, илк бор 25 миллиард доллардан, олтин-валюта захиралари эса 40 миллиард доллардан ошди. Ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 6 карра кўпайиб, бунинг ҳисобига 1,5 миллионта юқори даромадли иш ўринлари яратилди. Сўнгги уч йилда умумий қуввати 2,7 миллион киловатт-соат бўлган 10 та йирик қуёш ва шамол станциялари ишга туширилди. Муқобил энергия улуши ўтган йилга нисбатан 3 баробар кўпайди. Мактабгача таълимда қамров 74 фоиздан, олий таълимда эса 39 фоиздан ошди. Барча ҳудудларда “Инсон марказлари” очилиб, ижтимоий ходимлар томонидан бевосита маҳаллаларда аҳолига 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини 160 миллиард долларга етказиш мақсад қилиб қўйилган эди. Барча имкониятлар ишга солингани туфайли бу кўрсаткич жорий йилнинг ўзида 110 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Шундай суръат жадал давом эттирилса, 2030 йилга бориб, мамлакатимиз иқтисодиёти ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш салоҳияти борлиги таъкидланди. Бу аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини кескин яхшилашга асос бўлади. Хусусан, аҳоли жон бошига даромадларни 5 минг доллардан ошириш, камбағаллик даражасини 5 фоизга тушириб, эҳтиёжманд аҳоли учун мустаҳкам ижтимоий суғурта тизимини жорий этиш, тиббиётга ажратилаётган маблағларни 2 баробар кўпайтириб, тиббий суғурта тизимига ўтиш ва кафолатланган тиббий хизматлар билан тўлиқ қамровни таъминлаш, йилига 150 минг квартирали янги замонавий уй-жойларни барпо этиш имконияти яратилади. Давлатимиз раҳбари бу борадаги энг муҳим йўналишларга эътибор қаратди. Биринчидан, макроиқтисодий мувозанатни сақлаб, келгуси беш йилда иқтисодий ўсиш суръатини 6-7 фоиз атрофида таъминлаш зарур. Бунда инфляция даражаси 5-6 фоиз, бюджет тақчиллиги 3 фоиз доирасида бўлишига эришиш, йиллик кредитлаш ҳажмини 30 миллиард долларга олиб чиқиш асосий вазифа бўлади. Иккинчидан, 2025 йилда 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш Вазирлар Маҳкамаси иқтисодий комплексининг асосий вазифаси этиб белгиланади. Ҳукумат 2030 йилгача ишсизликни халқаро эътироф этилган даража – 5-6 фоиздан оширмаслик бўйича долзарб вазифаларни ҳам самарали ҳал этиши лозим. Учинчидан, иқтисодиёт ва аҳоли даромадларини ўстиришда юқори қўшилган қиймат яратадиган саноат тармоқларига алоҳида аҳамият қаратиш керак. Вазирлар Маҳкамасининг инвестиция комплекси келгуси йилда, иқтисодиётимиз учун муҳим бўлган 300 дан зиёд йирик лойиҳани ишга тушириши зарур. Иқтисодиётни энергия ресурслари билан ишончли таъминлаш ва энергия самарадорлигини 2 карра ошириш ҳам муҳим масала. Тўртинчидан, келгуси беш йилда иқтисодиётнинг хусусий сектордаги улушини 85 фоизга етказиш ҳам асосий вазифалардан биридир. Бу борада 2 мингта корхонада давлат улушини, 5 мингдан зиёд кўчмас мулк объектини сотиш, 16 та йирик мажмуа акцияларини “IPO”га чиқариш талаб этилади. Ҳукумат 30 миллиард долларлик хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни таъминлаши керак. Бешинчидан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб вазифа бўлиб қолади. Ҳукумат бу соҳадаги дастурлар ижросини таъминлаб, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни 1,3 баробар ошириш, ҳар гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиши зарур. Таълим сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш, ижтимоий хизматларни яхшилаш вазифалари ҳам кўрсатиб ўтилди.