У нас вы можете посмотреть бесплатно Самарқандда барпо этилаётган тоннел ва кўприклар автотранспорт юкламасини тартибга солади или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
2022 йилдан буён “Абу Даби Тараққиёт жамғармаси” иштирокида “Самарқанд шаҳрида сув таъминоти тизимлари ва йўл тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда. Айни вақтда “Me'mor Utkir Chovka” МЧЖ қурувчилари Самарқанд шаҳридаги Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгич қурилишини ниҳоясига етказиш арафасида. Илгари мазкур МЧЖ ва Хитойнинг “Shaanxi Road and Bridge Group Co., Ltd” консорциуми билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги Гагарин ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасида ер ости транспорт тоннели, 2 та ер ости пиёдалар йўлагининг қурилиш ишларини якунлаган эди. Гагарин ва Рудакий кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгич тоннели қурилишида лойиҳадаги 729 дона бетон қозиқлар қоқилди. 680 метр узунликда панжара қуриш ишлари якунланди. Лойиҳада кўрсатилган 54 дона 18 метрлик темир-бетон балкалар тўлиқ монтаж қилинди, тоннелнинг ички тупроғи тўлиқ чиқарилиб, очилди. Айни вақтда тоннелнинг ички фасад ишлари бажарилмоқда. Тоннелнинг Рудакий кўчасидаги 2 та ер ости пиёдалар йўлагининг қурилиши 80 фоизга бажарилган. Қурувчилар йўлакнинг ички қисмида сўнгги фасад ишларини олиб боришмоқда. Йирик лойиҳада Гагарин кўчасининг Мотрит кўчасига олиб чиқадиган 1,2 километрлик автомобиль йўли қурилиши ҳам кўзда тутилган эди. Бунинг учун темирйўл устидаги эски кўприк ўрнида замонавий йўл ўтказгич қуриш режалаштирилган. Мазкур кўприк қурилиши бошланганига 3 ойдан ошди, - дейди “Me'mor Utkir Chovka” МЧЖ участка бошлиғи Ҳасан Жалилов. - Узунлиги 82 метр, эни 35 метр бўлган кўприкнинг асоси учун 53 та бетон қозиқларнинг қурилиш-монтаж ишлари бажарилиб, 326,4 м3 панжара қуриш ишлари давом этмоқда. Янги йўлни қуриш учун Матонат маҳалласида жойлашган 100 дан зиёд аҳоли уй-жойлари, шунингдек, корхона-ташкилотларга қарашли омборхона ва бошқа ёрдамчи бинолар бошқа ҳудудларга кўчирилди. Лойиҳа асосида Сиёб каналининг шу ҳудудда жойлашган қисмида ҳам замонавий кўприк қуриш ишлари бошлаб юборилди. Узунлиги 198 метр, баландлиги 13 метрни ташкил қилувчи йўл ўтказгич канал устидан ўтиб, йўлни Маърифат маҳалласи билан боғлайди. Кўприкнинг бетон қозиқлари ва панжараларининг монтаж ишлари давом эттирилмоқда. Объектларда 65 нафар ишчи ва 26 дан зиёд махсус техникалардан фойдаланилмоқда. Тоннел ва кўприклар қуриш, йўл ҳамда кўчаларни кенгайтириб, реконструкция қилиш - барчаси шаҳримизда йилдан йилга тиғизлашиб бораётган транспорт юкламасини тартибга солиб, аҳоли учун қулайликлар яратишни кўзда тутади.