У нас вы можете посмотреть бесплатно Барзах олами – қабр азоби ва қабрдаги роҳат (1) или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Барзах олами – қабр азоби ва қабрдаги роҳат (1)/ Бўлимлар: Қиёмат/ Тўхтабой масжиди Тошкент, 90 йиллар/ Қуръон ва Суннат асосида ёзилган, Ислом уламолари қабул этган, энг ишончли китоблардан бири «Ақидаи Таҳовийя» матни ва имом Ибн Абил Иззнинг шарҳлари; Қабр азоби ҳақида бир қанча ояти карималар ва кўпдан кўп ҳадиси шарифлар собит бўлган; Қабр фитнаси ва қабр ҳаёти ҳақида Баро ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шариф ва унинг шарҳи; Инсон вафот этаётган пайти унинг олдига ўлим фариштаси билан бирга раҳмат фаришталари ёки азоб фаришталари келиб жонини оладилар; Вафот этган инсон қабрга дафн қилинганида «Мункар» ва»Накир» исмли фаришталар келиб «Раббинг ким, дининг нима ва сизларга юборилган одам (пайғамбар) ким эди?» деб сўрайдилар; Мункар ва Накир деб номланишларининг сабаби; Кофир, мунофиқ ва фосиқлар қабрда аламли азоблар билан қийналадилар, мўминлар эса роҳату фароғатда неъматланиб ётадилар; Инсонлар ва жинлар «Сақалайн» (икки оғир нарса) деб номланишлари: уларнинг аксариятлари кўпдан кўп гуноҳ-маъсиятлар билан оламга оғир юк бўлиб юрадилар; Қабр ҳаёти ғайб (махфий) қилиб қўйилганлигининг ҳикматларидан бири: ҳар бир банда Аллоҳ таолога ўз ихтиёри билан иймон келтириши лозим. Одамлар азобни кўрганларидан кейин иймонга келадиган бўлсалар, ундай иймоннинг нима фойдаси бор?! Барзах олами ва Охират ҳаётини бу дунёда инсонлар ожиз ақллари билан тасаввур қила олмайдилар; Қуръон ва Суннат маъноларини тўғри англаш учун саҳобаи киромлар ва салафи солиҳларнинг тафсир ва шарҳларига мурожаат қилишимиз шарт; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг замонларидан бошлаб уч аср мобайнида яшаган мўминлар ҳақида «энг афзал инсонлар …» деб гувоҳлик берганлар; Ислом уммати эътироф этган энг улуғ зотлар ўша муборак асрларда яшаганлар, жумладан: Расулуллоҳ ўзлари, саҳобаи киромлар, улуғ тобеинлар, тўрт мазҳаб имомлари, энг буюк уламо ва муҳаддислар; Қабр воқеалари ҳақида Ислом уммати эътироф этган уламоларнинг шарҳларидан иқтибослар. http://www.islomovozi.com/?p=5071