У нас вы можете посмотреть бесплатно АМЕРИКА ВА ЯҲУДИЙ ВУЖУДИ ЁҚҚАН УРУШ ОЛОВИ ҲАМДА АЛЛОҲНИНГ ЎЧИРУВЧИ ВАЪДАСИ, эрон, яқин шарқ (исроил) или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
ЭСЛАТМА: Ушбу видеони кўчириб, ўз саҳифаларингизга жойлашингизга рухсат берамиз. Фақатгина видео остида каналимиз ҳаволасини (link) қолдиришингиз ва видео мазмунини ўзгартирмаслигингиз сўралади. 🔗 Каналимиз: / @onglihayotsari6148 Видео кўпроқ инсонларга етиб боришига ҳисса қўшганингиздан хурсандмиз! _________________________________ NOTICE: You are welcome to download and re-upload this video to your own pages or social media platforms. We only ask that you provide a link to our channel in the description and do not alter the original content of the video. 🔗 Our Channel: / @onglihayotsari6148 We appreciate your help in sharing this message with more people! Бугун Яқин Шарқ нафақат уруш, балки тарихий бир бурилиш палласини бошдан кечирмоқда. Бу шунчаки тўқнашув эмас, балки ишни бошида Америка турган ва яҳудий вужуди билан тилбириктирув асосида амалга оширилаётган кенг кўламли агрессиядир. Урушнинг илк қадамлари аслида 2026 йил 27 феврал куни қўйилган бўлиб, Тошкент вақти билан 01:38 да (28 феврал) АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга қарши “Эпик ғазаб” (Epic Fury) амалиётини бошлаш ҳақида якуний буйруқ берди. Шу заҳоти АҚШ Киберқўмондонлиги ва Космик қўмондонлиги Эроннинг алоқа ва радар тизимларини “кўр қилиш” (фалаж қилиш) амалиётини бошлади. 2026 йил 28 феврал куни эрталаб соат 09:45 да АҚШ ва яҳудий вужудининг 100 дан ортиқ замонавий қирувчи самолётлари, шунингдек, денгиздан учирилган қанотли ракеталар Эроннинг Теҳрон, Исфаҳон, Қум, Караж ва Кермоншоҳ каби стратегик шаҳарларига даҳшатли зарбалар беришни бошлади. Ушбу ҳужумнинг энг оғир ва марказий нуқтаси Теҳрондаги қароргоҳга берилган зарба бўлди, натижада Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ва Мудофаа вазири Азиз Носирзода бошлиқ Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг юқори мартабали қўмондонлари ҳалок бўлди. АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) 1250 дан ортиқ нишон, жумладан, ракета ва дрон омборлари, ядровий иншоотлар ва қўмондонлик марказлари йўқ қилинганини маълум қилиб, ўзининг “эпик” муваффақияти билан мақтанди. Яҳудий вужуди ва унинг ҳомийси Америка бир буюк илоҳий огоҳлантиришни унутишмоқда. Аллоҳ таоло Моида сурасининг 64-оятида уларнинг асл башарасини ва ифлос табиатини шундай фош қилган: كُلَّمَا أَوْقَدُوا نَارًا لِّلْحَرْبِ أَطْفَأَهَا اللَّهُ ۚ وَيَسْعَوْنَ فِي الْأَرْضِ فَسَادًا ۚ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ – “Улар ҳар сафар уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ уни ўчиради. Улар ер юзида бузғунчилик қилишга уринадилар. Аллоҳ эса бузғунчиларни севмас” (Моида:64) Ушбу оятнинг тафсирида машҳур муфассирлардан Имом Табарий шундай деган: “Яҳудийлар Расулуллоҳ ﷺга қарши бирор макр ёки фитна режасини тузиб, уруш оловини алангалатмоқчи бўлсалар, Аллоҳ таоло уларнинг бу макрини ботил қилиб, урушларини мағлубиятга учратган. Бу Аллоҳнинг уларга нисбатан қонуниятидир”. Ибн Касир эса ўз тафсирида янада чуқурроқ тўхталиб, шундай ёзади: “Улар ҳар сафар ўзларининг маккорлик ва фитналари билан уруш бошламоқчи бўлсалар, Аллоҳ уларни мақсадларига етказмай хор қилади. Уларнинг умидлари доимо пучга чиқади ва ёққан оловлари ўзларини куйдиради”. Имом Қуртубий эса ушбу оятдаги “Аллоҳ уни ўчиради” деган иборани шарҳлаб: “Бу ерда гап фақат ҳарбий мағлубият ҳақида эмас, балки Аллоҳ уларнинг қалбига қўрқув солиши ва режаларини ўз ичидан пароканда қилиб қўйиши ҳақида ҳамдир”, – деб таъкидлайди. Бу илоҳий қонуниятнинг амалий исботини биз Расулуллоҳ ﷺнинг сийратларида яққол кўришимиз мумкин. Мадинада яшаган яҳудий қабилалари доимо фитна ва уруш оловини ёқиш билан машғул бўлганлар. Масалан, Бану Назир қабиласи Расулуллоҳ ﷺга суиқасд уюштириб, тинчликни бузганда, Аллоҳ уларнинг макрини фош қилиб, фитна оловини ўчирган ва уларнинг ўзларини хорлик билан Мадинадан ҳайдаган эди. Энг улкан фитна олови эса Ҳандақ (Аҳзоб) ғазотида ёқилганди. Ўшанда яҳудий Ҳуяй ибн Ахтоб бошчилигидаги фитначилар Макка мушрикларини ва атрофдаги қабилаларни гиж-гижлаб, 10 минг кишилик қўшин билан Ислом давлатини ер юзидан супуриб ташлашга қасд қилишганди. Бироқ Аллоҳ таоло бу уруш оловини ўчирди ва фитначиларнинг режаларини ўз бошларига бало қилди. Хайбар урушида ҳам яҳудийлар барча ҳарбий кучлари ва иттифоқчиларини тўплаб, мусулмонларга қарши фитна марказини қуришди, аммо Аллоҳ Хайбар қалъаларини мусулмонлар қўли билан фатҳ қилиб, яҳудийларнинг макрини бекор қилди. Бугунги кун сиёсий воқелигига назар ташласак, Нетаняҳу Fox News телеканалига берган интервьюсида яҳудий вужуди ва АҚШ қандай тил бириктирганини ҳамда икки куфр кучи бир-бирини қандай қўллашини очиқ айтди. Бироқ бу фитна яҳудийлар ва АҚШ кутган осон ва беталофат ғалабани келтирмади. 2026 йил 1 мартдан бошлаб Эроннинг қасос зарбалари даҳшатли тус олди. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) берган расмий маълумотга кўра, Дубайдаги Америка денгиз кучлари тўпланган жойга қилинган ҳужум оқибатида 40 дан ортиқ АҚШ ҳарбийлари ҳалок бўлди, яна 70 дан ортиқ киши оғир жароҳатланди. Бу зарба Вашингтонни шок ҳолатига тушириб қўйди ва уларнинг “эпик”...