У нас вы можете посмотреть бесплатно "Рўмол ҳимоячилари пахта терсин” Тошкент имоми яна нима деди? или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Тошкент шаҳар, Юнусобод туман бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов “қўйиб берсалар”, ижтимоий тармоқларда унга қарши чиқиш қилган “барча комментчиларни тўплаб, пахта теримига” олиб чиқишини айтди. Унинг бу сўзлари 7 сентябрда Тошкентдаги Бодомзор жоме масжидида қилган жума ваъзида янгради. "Ундан кўра пахта терсин" Имомнинг кескин чиқиш қилишига ижтимоий тармоқларда, айниқса Facebookда баъзи фойдаланувчилар томонидан имом шаънига билдирилган кескин фикрлар сабаб бўлган кўринади. Менга қўйиб берса, мана шу ҳамма комментчиларни тўплаб, пахта майдонига олиб чиқардик. Ҳозир пахта терими бошланди. Ундан кўра, чиқиб пахта терсин, бир оз бўлсаям мамлакатга манфаати етсин! Пахтадан чарчаб келгандан кейин телефонга қараб ўтира олмайди, ухлаб қолади у, - деди Раҳматуллоҳ Сайфуддинов масжид аҳлига. 2 сентябрь куни O'zbekiston24 телеканалида чиқиш қилган Юнусобод имом-хатиби ягона мактаб формаси ҳақидаги Вазирлар Маҳкамаси қарорини қўллаб-қувватлаганди. Телебошловчининг "ҳижоб билан мактабга келиш қанчалик мақсадга мувофиқ бўларди?" деган саволига Раҳматуллоҳ Сайфуддинов жумладан шундай деганди: Бу аллақачон қилиниши керак бўлган масала эди. Болаларимизни бир хил кийимга олиб келиш. Чунки бунда одоб бор. Кийиниш ҳам болаларимизнинг илмни одоб билан олишига, болаларимизда бир маданият ва ҳаракатдир. Тенглик бўлади ва бошқа ҳолатлар. Тартиб, ўзини назоратга олиш. Алҳамдулиллаҳ, бу нарса - яхши. Имомнинг бу фикрлари Facebookда диндор қатламнинг ғазабли эътирозларини уйғотди. Улардан баъзилари, ҳаттоки, Раҳматуллоҳ Сайфуддиновни ислом арконларидан чекинишда айблашгача борди. Аммо, 43 яшар Раҳматуллоҳ Сайфуддинов бундай танқидчиларни "жоҳиллар" ва "фитначилар" деб атади. У жума намозини адо этиш учун масжидга тўпланганларни, ўз таъбирида, "ижтимоий тармоқдаги бундай фитначилардан огоҳ бўлиш"га чақирди: Бу фитначиларга учмайлик. Бу ижтимоий тармоқлардаги фитначиларга. Ўртада кўпчилиги булар жоҳиллар. Аммо уларнинг асосчилари бор, ёрдамчилари бор. Мен уларни оталари деб айтаман. Уларга бизнинг тинчлигимиз керак эмас. Ўтган сафар ҳам айтдим уларнинг соқол дарди йўқ, уларнинг ҳижоб дардиям йўқ. Уларни бизни болаларимиз, бизни ҳаётимиз дардиям йўқ. Уларнинг дарди бошқа нарса. Яхши ёмонни ажратишимиз керак. Ажратолмасак, жим туришимиз керак, - деди Раҳматуллоҳ Сайфуддинов.