У нас вы можете посмотреть бесплатно Ўзбекистон: Усмон Қуръонининг қайтиши – ҳужжатли драма BBC News O'zbek или скачать в максимальном доступном качестве, которое было загружено на ютуб. Для скачивания выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Усмон Қуръони қандай Ўзбекистондан кетиб яна Ўзбекистонга қайтган? BBC News Ўзбек хизматининг янги ҳужжатли драмаси Қуръони Карим Усмон мусҳафининг Марказий Осиёдан Россияга ва ортга ҳайратланарли саёҳати ҳақида ҳикоя қилади. Марказий Осиёни босиб олган, Туркистонни йигирма йил давомида бошқарган рус генерал-губернатори Константин фон Кауфман 1869 йили Қуръони Каримнинг энг муқаддас ва қадимий нусхаларидан бири – Усмон Мусҳафини Петербургга юборади. Би‑би‑си ҳужжатли фильмида нега маҳаллий уламолар 7‑асрда мусулмон оламининг учинчи халифаси қони билан бўялган деб ҳисобланган муқаддас матнни рус ҳукмдорига сотгани ва нега большевиклар инқилобидан кейин Россиянинг янги раҳбари Ленин “Қуръонни зудлик билан мусулмонларга қайтариб беришни” буюрганлиги борасидаги саволларга жавоб изланади. Бу буйруқ Советлар Марказий Осиё мусулмонларининг ҳис-туйғуларини ҳурмат қилиши тасдиғи сифатида тақдим этилди, аммо бу сиёсий ўйин эмасмиди? 1917 йилда Мусҳафни қабул қилиб олиш учун келган мусулмон делегацияси аъзоларига уни беришни истамаган олимлар ва кутубхоначиларнинг қаршиликлари ортида нима бор эди? BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз! #bbcuzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - / bbcuzbek Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com Facebook: / bbcnewsuzbek OK.RU: https://ok.ru/bbcuzbek Instagram: / Telegram: https://t.me/bbcuzbek BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон