У нас вы можете посмотреть бесплатно МОССАД - РАЗВЕДКА ВА МАХСУС ВАЗИФАЛАР ИДОРАСИ - МАХФИЙ ИДОРА ФАОЛИЯТИГА НАЗАР или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
«Деворнинг ҳам қулоғи бор». Донғи дунёга кетган махфий идора фаолиятига назар Заҳарланган тиш пастаси, оғу қўшилган шоколад, миналанган телефон, бомба ўрнатилган автомобиль, соҳибжамол жазман ниқобидаги жосус... Исроил махсус хизмати – «Моссад» ҳақидаги гап кетганда, шу каби деталлар ёдга келади. Яҳудий давлати махфий идораси ҳақида маҳобату муболағага йўғрилган мишмишлар, афсонанамо гаплар ҳам кўп. Хўш, мазкур махфий хизматнинг қўли чиндан ҳам ҳаммаёққа етадими? «Моссад» айғоқчилари ростан ҳам ҳар ерда ҳозиру нозирми? Ушбу мақолада донғи дунёга кетган махфий идора фаолияти ҳақида ҳикоя қиламиз. Давлат ичидаги давлат «Моссад» (иброний тилида – «Разведка ва махсус вазифалар идораси», қисқа қилиб айтганда, «Идора») Исроилнинг «АМАН», «Шабак» каби уч асосий махсус хизматларидан биридир. «АМАН» ҳарбий разведка фаолияти билан шуғулланса, «Шабак» кўпроқ мамлакат ички хавфсизлигига масъул саналади. «Моссад» эса худди АҚШ Марказий разведка бошқармаси каби хорижий давлатларда жосуслик фаолияти олиб боради. Аксар қонунларга бўйсунмаслиги, биргина мамлакат бош вазирига итоат этгани сабаб «Моссад» «давлат ичидаги давлат» ҳам деб аталади. Исроил махсус хизмати тарихи ўтган асрнинг 20-йилларига бориб тақалади. Буюк Британия мандати остидаги Фаластинга Европадан кўп сонли яҳудийлар кўчиб келиши маҳаллий аҳолига хуш келмайди. Келгинди яҳудийлар ва фаластинликлар ўртасида тез-тез зиддият ва тўқнашувлар рўй бериб туради. Шу тариқа 1929 йили яҳудийлар ўз жамоасини ҳимоя қилиш учун «Шай» деб номланган разведка гуруҳини ташкил этади. Яширин гуруҳ вакиллари ўз миллатдошларини ҳимоя қилиб қолмай, Исроил давлати тузилишига қарши бўлганларни ҳам таъқиб этади. 1948 йили Исроил давлати ташкил топгач, «Шай» разведка гуруҳи вакиллари мамлакат махсус хизматида асосий лавозимларни эгаллайди. Дастлаб Буюк Британия модели асосида мудофаа вазирлиги тизимида «Аман» ва «Шабак» ташкилотлари тузилади. Махсус хизмат вакиллари ўртасидаги зиддиятлар ортидан 1951 йили АҚШ модели асосида «Моссад» ташкил этилади. 1952-1963 йилларга Исроил разведка ва хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган Иссер Харель кам сонли ходимлардан иборат мўъжаз тузилмани бир неча минг кишилик улкан кучишлатар ташкилотга айлантирди. Унинг даврида хизматга қабул бўйича қатъий стандартлар ишлаб чиқилди, махсус таълим муассасаси очилди. «Гирдогирдимизда сон жиҳатдан устун душманлар. Шу боис биз разведка хизматимизни имкон қадар кучли қилишимиз керак. У қўлимизни узун қилади, вақт ва макон тақчиллигини тўлдиради», – деган эди Иссер Харель. Харель Исроил тарихида ички ва ташқи разведкага раҳбарлик қилган ягона шахс саналади. У бош вазир Давид Бен-Гурион даврида мамлакатнинг иккинчи одамига айланганди. Харель даврида дунё бўйлаб «Моссад»нинг яширин айғоқчилик тармоғи тузилди. Минг бир чиғириқдан ўтказиб ишга қабул қилинган ходимлардан профессионализм ва фидойилик талаб қилинган. Масалан, «Моссад»нинг номи чиққан агентларидан бири Эли Коэн Сурия раҳбарияти ишончини қозониб, Тель-Авивга ўта муҳим маълумотларни етказишга муваффақ бўлган эди. Коэн Исроил айғоқчиси экани фош этилиб, 1965 йил 18 май куни Дамашқда осиб ўлдирилган бўлса-да, у тақдим этган маълумотлар кейинчалик Олти кунлик урушда ғалаба қозониш ва Суриядан Жўлон тепаликларини тортиб олишда Исроилга қўл келгани айтилади. «Моссад» четда ўз айғоқчиларини кўпайтириш билан бирга кўнгиллилар (сайаним) хизматини ҳам йўлга қўйди. Сайаним бу Исроил махсус хизматига ихтиёрий равишда кўмак берувчи яҳудий диаспораси вакилларидир. Штатдан ташқари ходим вазифасини бажарувчи сайанимлар штатдаги жосуслар каби тизимда муҳим ўрин тутади. «Дамокл қиличи»дан «Худонинг ғазаби»га қадар 1960-йиллардан бошлаб «Моссад» чет элларда йирик амалиётларни ўтказишга киришди. Нацистлар бошқаруви даврида юқори лавозимда фаолият юритган Адольф Эйхманнинг Лотин Америкасидан тутиб келтирилиши идора тарихидаги энг машҳур амалиётлардан бири саналади. Иккинчи жаҳон уруши даврида яҳудийлар нацистлар ҳокимияти томонидан таъқид ва тазйиққа учрагани маълум. Исроил ташкил этилган илк кунларданоқ давлат раҳбарияти махсус хизматга турли йўллар билан жазодан қутулиб қолган собиқ нацист амалдорларни топиш вазифасини юклаган эди. «Ҳолокост меъмори» деб аталган, Ҳитлер ҳукуматида «яҳудийлар масаласини узил-кесил ҳал этиш»га масъул саналган Адольф Эйхман урушдан кейин Аргентинага қочиб кетган, бошқа исм-фамилия билан янги ҳаёт бошлаган эди. 1960 йили Исроил махсус хизмати Эйхман Аргентинада яширинганини аниқлайди. Ўша йилнинг май ойида агентлар уни уммон оша ўғирлаб келади. Учинчи рейх офицери суд ҳукми билан Исроилда қатл этилади. Бир неча йил ўтиб «Моссад» Мисрга қарши амалиёт уюштиради. Xabar.uz 2024 Telegram: https://t.me/xabaruzofficial Twitter: / xabaruzofficial Facebook: / xabar.uz Instagram: / xabar.uz