У нас вы можете посмотреть бесплатно Дилоромнинг кўзлари. Болалик, ёшлик ва Рауф Парфи (1 қисм) или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
/ dilorom-ishoqova-bilan-tarixga-nazar “Дилоромнинг кўзлари” – Болалик, Ёшлик ва Рауф Парфи, 1-қисм Дилором Исҳоқова билан биографик-адабий- мусиқий дастур, туркум суҳбатлар TUG'YON радиоси Дилором Исҳоқова билан бу йил ёзда у кишининг таваллуд айёмлари кунлари мароқ билан дилдан суҳбатлашган эдик. Аслида бу дастуримиз ўша пайтда эфирга берилиши керак эди. Лекин, суҳбатдан кейин ўтган уч ой давомида маълум сабабларга кўра, мазкур эшиттиришимиз ўз вақтида яна бошқа дастурларимиз қатори эфирга берилмади. Бунинг учун аввало, шоира опамиздан ва Сиз азиз тингловчилардан узр сўраймиз! Бугун, ваниҳоят, шу туркумдаги эшиттиришларимизнинг илк сонини Сизларга тақдим қилаётганлигимиздан мамнунмиз! Туркум эшиттиришларимиз ўзбек шоираси ва мухолифат арбоби Дилором Исҳоқованинг ҳаёт ва ижод ҳамда сиёсий кураш йўлига бағишланади. Дастурларимизда сўнгги 30-35 йиллик тарихимизнинг энг бўронли даврларига ҳам шоира билан бирга назар ташлаймиз. Суҳбатимиз ҳам қувончли, ҳам қайғули кунларни ўз ичига олади. Аввало, Дилором Исҳоқова ҳақида қисқача маълумот. Дилором Исҳоқова 1955 йил 23 июнда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Отаси ҳуқуқшунос, онаси ўқитувчи бўлишган. 1972-78 -йилларда Тошкент Давлат Университетининг журналистика бўлимида таҳсил олган Дилором Исҳоқова талабалик йиллари Ёзувчилар Уюшмасида ўтказилган "Шеърият кечаси"да Рауф Парфи билан танишади. 1978 йилда Рауф Парфи билан турмуш қуришган ва икки фарзандли бўлишган. Шоира Рауф Парфи билан умргузаронлик қилган 13 йилни "миллатни таниш ва ватанни севиш даври" деб атайди. "Ўша йиллардаги энг катта орзумиз Ўзбекистоннинг мустақиллиги эди", - дейди Дилором Исҳоқова. Шоира 80-йиллар охирида "Бирлик" Халқ Ҳаракатининг ташкил этилишида фаол қатнашган ва айни ҳаракатнинг Бошқарув Кенгашида ишлаган. Кейинроқ "Эрк" партиясига аъзо бўлиб кирган. Дилором Исҳоқова "Эрк"даги фаолияти учун оғир кунларни бошидан кечирганини айтади. У 1994 йилда "қуролли давлат тўнтаришига уриниш"да айбланиб, 6 йиллик шартли жазога маҳкум этилган. 2008 йилдан "Бирдамлик" ҳаракатиниг ҳам аъзоси ва айни ҳаракатнинг Ўзбекистон бўйича раҳбари сифатида ишлади. Бундан бир неча йиллар илгари Би-би-сига: "Умрим бўйи қилган хатоим "бу эркчи", "бу бирликчи" деб ажратганим бўлган, энди бу хатони зинҳор такрорламайман", - деганди Д.Исҳоқова. "Ўзбекистонда шаклланган миллат учун хавфли мавжуд тузумга бир оғиз қарши сўз айтиб, шу тузумга қарши томонга бир қадам қўйган ҳар қандай инсонни ўз маслакдошим, деб биламан. Гулливерни йиқитган ва асир этган лилипутларни кўп эслайман. "Игнадан-да ингичка найзалар, ипдан-да ночор арқонлар.. Улар кўпчилик эдилар. Бирлашдилар ва енгдилар", деганди у. 1986 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасига аъзо бўлган. Шоиранинг 1992 йилда нашрга тайёрланган "Шамол тили" номли шеърий тўплами, ўзининг айтишича, сотувга чиқарилмай, ёқиб юборилган. 1991 йилда "Тошсултон" номли эртаклар тўплами чоп этилган. Дилором Исҳоқова билан эшиттиришимиз бошида у киши туғилиб ўсган хонадон ҳақида суҳбатлашдик...