У нас вы можете посмотреть бесплатно Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валий 6-қисм| Buyuk siymolar или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
"Буюк сиймолар" кўрсатуви "Ўзбекистон тарихи" телеканали Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор — Марказий Осиё халқларининг XV аср иккинчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий, маданий ва тафаккур ривожида муҳим ўрин тутган. Нақшбандия тариқатининг назарий, амалий жиҳатларини бойитиб, бу таълимотнинг машҳур бўлишига ҳисса қўшган тарихий шахсдир. У ҳижрий 806 йил рамазон ойида (1404 йил, март) Шош — Тошкент вилояти музофотларидан Боғистонда дунёга келган. Отаси Хожа Маҳмуд ва бувалари маърифатли кишилардан бўлиб, деҳқончилик ва тижорат билан шуғулланган. Она тарафидан Хожа Аҳрор машҳур Шайх Хованди Таҳурга бориб уланади. Хожа Аҳрор бошланғич маълумотни Тошкент мадрасаларида олиб, ёшлик чоғлариданоқ муқаддас жойларни зиёрат қилишга мойиллик кўрсатади ва 23—24 ёшларда тоғаси, замонасининг билимдон кишиларидан бўлган Хожа Иброҳим уни Самарқандда ўқитишни мақсад қилиб қўяди. Хожа Аҳрор кўпроқ тасаввуф илмига қизиқади. Шу мақсадда Ҳиротга келиб, 1428—1431 йиллар орасида Шайх Баҳовуддин Умар, Шайх Зайниддин Хавофий каби таниқли мутасаввуф билимдонлари суҳбатида бўлади. Сўнг Чағониённинг Хулғату мавзеида истиқомат қилувчи Хожа Баҳовуддин Нақшбанднинг шогирди бўлган Яъқуб Чархий (вафоти 1447)га қўл бериб, ундан Нақшбандия тариқати асосларини ўрганади. 1431—1432 йиллар орасида Хожа Аҳрор Тошкентга қайтиб, Нақшбандия тариқатининг йирик арбоби Баҳовуддин Нақшбанд таълимотининг давомчиси сифатида танилиб, айни вақтда деҳқончилик ва тижорат ишлари билан машғул бўлади. Манбаларда кўрсатилишича, Хожа Аҳрорнинг хўжалик фаолияти тез орада жуда кенг ривож топади. Чунончи, «Рашаҳот» асари муаллифи Фахриддин Али Хожа Аҳрор ерлари Тошкент вилоятидан то Амударё соҳилларигача бўлган ҳудудда 1300 дан ортиқ экинзорларни ташкил этганини эслатади. Шуниси эътиборга сазоворки, тадқиқот ишларида аниқланишича, майда мулкчилар солиқлардан қутулмоқ учун ўз ерларини Хожа Аҳрор ихтиёрига ўтказишган. Хожа Аҳрорнинг ҳукмдорлар олдидаги нуфузи шариатда белгилангандан (ушр, мол, закот) ташқари фавқулодда солиқларни меҳнаткашлар гарданига юклашдан уларни ҳимоя этган. Хожа Аҳрор ерларининг кўпайиб боришига бу омил ҳам бир сабаб бўлган, холос. Деҳқончилик, чорвачилиқдан ташқари Хожа Аҳрорнинг шаҳарларда ҳам ҳунармандчилик расталари, устахоналари бўлган ва булардан ҳам катта даромад келиб турган.