У нас вы можете посмотреть бесплатно САЛОВАТ АЙТИШ /САЛОВАТНИНГ ФАЗИЛАТИ/ ИСЛОМ КОРИ ДАРСЛАРИ или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
«Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг», – деб амр қилинмоқда. Бу амрга биноан, ҳар бир мўмин учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш ва салом юбориш фарз бўлиб қолади. Бу хусусдаги баҳсларда уламоларимиз «Умрда бир марта ёки ҳар бир мажлисда бир марта ёки у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари ҳар зикр қилинганида бир марта саловот айтиш керак», – деганлар. Амалда эса охиргиси – яъни ҳар исмлари зикр қилинганида саловот айтиш урф бўлган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишни амр қилган экан, бу саловот қандай қилиб айтилади, деган савол пайдо бўлиши табиий. Жумладан, ушбу оят нозил бўлганидан кейиноқ худди шу савол саҳобаи киромларда пайдо бўлган. Имом Бухорий ва имом Муслим Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтиладики: «Бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизга салом беришни-ку, биламиз, аммо саловот айтиш қандай бўлади?» – деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад. Кама соллайта ъалаа Иброҳийма ва ала аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум-мажийд. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад. Кама барокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд», – деб айт», – дедилар. Дуонинг маъноси: «Аллоҳим, Муҳаммад алайҳиссаломга Ўзингнинг зиёда раҳматларингни нозил қилгин. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оила аъзоларига ҳам. Худди Иброҳимга ва Иброҳимнинг аҳли байтларига ўз раҳматингни нозил қилганингдек. Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг аҳли байтларига ўз баракангни нозил қил. Худди Иброҳим ва Иброҳимнинг аҳли байтларига ўз баракангни нозил қилганингдек. Албатта, Сенинг Ўзинг мақталган, улуғланган Зотсан»