У нас вы можете посмотреть бесплатно Қишлоқ хўжалиги куни: Мирзиёев деҳқон ва фермерларни қўллаб-қувватлашнинг янги даврини бошлади или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари билан учрашув ўтказди. Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида фидокорона ва машаққатли меҳнати билан ноз-неъмат етиштириб, эл дастурхонига қут-барака олиб кираётган барча деҳқон, фермер, боғбон, чорвадор, сувчи, агроном ва механизаторларга ўзининг чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдирди. – Сизларнинг нафақат қишлоқ хўжалиги, балки иқтисодиётни юксалтириш, аҳоли турмушини яхшилаш, озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги беқиёс ишларингиз ҳар қанча таҳсинга сазовор, – деди Президентимиз. Жорий йилда халқимизнинг 3,5 миллиондан зиёд вакили меҳнат қилаётган қишлоқ хўжалигида катта марраларга эришилди. Пахтачиликда миришкор деҳқон ва фермерларимиз томонидан 875 минг гектар ерда 4 миллион тоннага яқин хирмон яратилди. Илк бор пахтада ўртача ҳосилдорлик 46 центнерга етди. Ғаллакорларимиз бу йил 8 миллион 400 минг тонна хирмон яратди, ўртача ҳосилдорлик эса 85 центнер бўлди. Шоликорларимиз жорий йил 268 минг гектарда шоли экиб, 1 миллион 340 минг тонна ҳосил олди, ўртача ҳосилдорлик 50 центнерга етди. Уч йилда 155 минг гектар боғ ва узумзор барпо этилди, интенсив боғлар 150 минг гектарга етказилди. Жорий йилда 3,4 миллион тонна мева, 2 миллион тонна узум, 19,5 миллион тонна сабзавот, полиз ва картошка, 1 миллион тонна дуккакли ва мойли экинлар етиштирилди. Йил бошидан озиқ-овқат экспорти 37 фоизга ўсиб, 3 миллиард долларга етди, йил якуни билан бу кўрсаткич илк бор 3,2 миллиард доллардан ошади. Мева-сабзавотларимиз кириб борган давлатларнинг сони 18 тага кўпайиб, 83 тага етди. – Албатта, бундай улкан натижалар ортида деҳқон ва фермерларимиз, кластерлар, умуман, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳар бир инсоннинг меҳнати, жасорати, фидойилиги турибди, десак тўғри бўлади. Уларнинг заҳмати, мард ва олижаноб фазилатлари ҳар қанча эътироф ва эътиборга муносиб, – деди Президентимиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 9 декабрдаги фармонига мувофиқ, соҳада алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳи фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Маросимда ана шу мукофотлар тантанали равишда топширилди. Президентимиз сўзининг давомида келгуси йил учун соҳа олдида турган энг муҳим вазифаларни белгилаб берди. Янги агротехнология ёрдамида 76-схема бўйича пахта етиштириш келгуси йилда оммалаштирилиб, 891 минг гектарда тўлиқ шу схема бўйича пахта етиштирилади. Кўсак қурти, гербицид, шўр ва сувсизликка чидамли хорижий навлар экиладиган майдонлар 2 карра кўпайтирилиб, 500 минг гектарга олиб чиқилади. “Шинжон тажрибаси” асосида 300 минг гектарга чигит экилади. Бунинг учун далаларда томчилаб суғориш технологиясини жорий этишга 2 триллион 600 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилади. Ўз маблағидан пахта етиштирган фермерларга ҳосилнинг 10 фоизигача қисмини субсидиялашга 250 миллиард сўм берилади. Бунда пахта етиштириш учун кредит лимитини ярмидан фойдаланган фермерларга ҳам ҳосилнинг 5 фоизигача субсидия берилади. Маҳаллий янги пахта навларини яратиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, илмий марказларда 56 та маҳаллий навни хорижий навлар билан селекция қилиш асосида пахта уруғчилиги ривожлантирилади. Геномика ва Пахтачилик илмий институтларига фитотрон ва иссиқхона қуриб берилади. Пахта етиштириш учун биржа орқали минерал ўғит ва ёқилғини 10-15 фоиз арзон нархда етказиб бериш амалиёти келгуси йилда ҳам давом эттирилади. Эндиликда пахта ва ғалла йўналишидаги фермерларнинг алоҳида рейтинги юритилади. Бунда камида 10 йилдан ортиқ ишлаётган, кредит, лизинг ва солиқдан муддати ўтган қарзи бўлмаган фермерларга рейтингига қараб Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан берилаётган имтиёзли кредит ставкалари янада пасайтирилади. Яъни рейтингнинг юқори поғонасида турган фермерларга кредит ставкаси пахта учун 8 фоиз, ғалла учун 10 фоиз қилиб белгиланади. Мирзачўлда инновацион қишлоқ хўжалиги мактаби ташкил қилинмоқда. Бутун республикадаги 1 минг нафар фермер ушбу мактабда чўл шароитида пахта етиштириш бўйича ўқитилади. Ушбу мактабда ўқиб, сертификат олган фермерларга рейтингда қўшимча 10 балл берилади. Малакали агрономларни кўпайтириш муҳим экани таъкидланди. Шу боис, Аграр университетнинг 180 нафар талабаси дуал таълим асосида илғор кластер ва фермерларда ишлаб, амалиёт ўтайди. Агрономлик сирларини ўргатган фермер ва кластерга ҳар бир талаба учун 5 миллион сўмдан пул, талабага эса 1,5 миллион сўм стипендия тўланади. Фермерлар фаолиятига янгиликларни олиб кириб, сифатли уруғ ва нав, замонавий агротехнология ёрдамида ҳосилдорликни ошириш ва харажатларни қисқартиришга кўмаклашган ёш агрономларга 2 минг доллардан ойлик тўланади. Пахтачиликда механизациялаш даражасини 85 фоизга етказиш учун келаси йил яна 800 та терим машинаси, 450 та кўп функцияли сеялка ва 3 минг дона плёнка йиғадиган машина олиб келиниши белгиланди. Умуман, пахтачиликдаги ишларни янада жонлантириш учун 2026 йил деҳқон ва фермерларни қўллаб-қувватлашга 35 триллион сўм берилади.