У нас вы можете посмотреть бесплатно Проблемадан чиқиш йули | устоз Ислом қори ᴴᴰ или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Сабр сўзининг маъноларидан бири танглик ила ўзини тутиб туришдир. Ушбу мақомда биз учун сабрнинг худди шу маъноси керак. Сабрнинг истилоҳий маъноси ҳақида уламолар бир бирини тўлдирувчи бир неча таърифларни айтганлар: Роғиб: «Сабр нафсни ақл ва шариат тақозо қилганидек тутиб туришдир ёки иккиси тақозо қилган нарсадан тутиб туришдир», деган.Муновий: «Сабр ҳиссий ва ақлий оғирлик ва аламларга чидашдир», деган. Сабрнинг таърифида айтилган гаплардан: Сабр нафсни қайғу ва аччиқланишдан, тилни шикоятдан ва аъзоларни ташвишдан тутиб туришдир. Сабр нафснинг фозил ахлоқларидан бири бўлиб, қилиниши яхши ва гўзал бўлмаган нарсалардан сақланишдан иборатдир. Сабр Қуръон ва Суннат аҳкомларида собит туришдир. Сабр бало етганда гўзал одоб ила туришдир. Сабр изтироб пайтида қалбнинг собит туришидир. Сабрнинг турлари: Ҳилмий айтади: «Сабр уч турлидир: Жабборнинг тоатига сабр қилиш. Жабборнинг маъсиятидан сабр қилиш. Жабборнинг имтиҳонига сабр қилиш». Ибн Қаююм айтади: «Сабр ўзи боғланган нарса эътиборидан уч қисмга бўлинади: Амр ва тоатларни адо этишга сабр. Наҳий ва хилофларни қилмасликка сабр. Қазои қадарларга рози бўлишга сабр». Ферузободий айтади: «Сабр уч турлидир: Аллоҳга сабр. Аллоҳ билан сабр. Аллоҳ учун сабр». Аллоҳ таоло сабрни Қуръони Каримда бир юз учта оятда зикр қилган. Қуйида ўша оятларда баъзиларини намуна учун қисқача ўрганамиз. 1. Тоатларга сабр қилиш ҳақидаги оятлардан. Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида: «Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир», деган (45-оятлар). Биз, ёрдам сўранг, деб таржима қилган ибора араб тилида «истаъийну» деб келган. Бу сўзнинг маъноси бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўрашни англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу уриниш билан бирга, Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр ҳам, кўпчилик хаёл қилганидай салбий маънода, яъни, нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб жим-ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги сабрдир. Энг бош сабр ҳавою нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидамдир. Намоз эса, бандани Аллоҳга боғлаб турувчи нарса бўлиб, инсон намоз орқали қувват, матонат, чидам ва бардошга эришади. Пайғамбар алайҳиссалом қачон бошларига қийин иш тушса, намоз ўқишга шошилар эдилар. Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида: «Ёки Аллоҳ сизлардан жиҳод қилганларни билмасдан ва сабрлиларни билмасдан туриб, жаннатга кираверамиз, деб ҳисоблайсизми?!» деган (142 - оят). Аллоҳ таоло ушбу оятда мусулмонларнинг ғалаба ва мағлубият, мукофот ва жазо ҳақидаги тасаввурларини тўғриламоқда. Олий мақсадларга, жаннатга эришиш осон эмаслигини баён қилмоқда. Ҳа, албатта, бу йўл қийинчилик ва машаққатларга тўла. Мақсадга эришиш учун ўзидаги ҳамма имкониятларни охиригача ишга солиш керак. Аммо бунинг ўзи кифоя қилмайди. Балки сабр ҳам лозим. Сабр ғалабага эришгандан сўнг ўз бурчини адо этиш вақтида ҳам зарур. Шунинг учун ҳеч бўшашмаслик ва хафа бўлмаслик керак. Ҳақ йўлини билгандан кейин, қанчалик қийин бўлмасин, ундан собит қадамлар билан бориш лозим. Аллоҳ таоло «Тоҳа» сурасида: «Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир», деган (132- оят). Мусулмоннинг бурчи аҳлини, оиласини мусулмон қилишдир. Бу ишда намоз муҳим ўрин тутади. Шунинг учун аҳлингни, оила аҳзоларингни намоз ўқишга буюр. Ўзинг ҳам сабр ила намозда бардавом бўл ва аҳлингни намозга ундашда давом эт.