У нас вы можете посмотреть бесплатно Xotirani yaxshilash. Eng oddiy VA SAMARALI usul или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Audiokitoblar va foydali, motivatsion videolarni birinchilardan bo'lib biz bilan kuzating! Kanalga obuna bo'lish uchun manzil: http://bit.ly/3av8PKH Салом, дўстлар! Бугун сизга ниҳоятда катта ва ҳар доим фойдаланиш мумкин бўлган хотира омборини қандай шакллантириш ҳақида гапириб бераман. Яъни биз хотирани қандай яхшилаш ҳақида гаплашамиз. Сиз билан ўртоқлашмоқчи бўлган айрим эслаб қолиш сирлари ва техникаларидан фойдаланган ҳар бир инсон хотира бўйича жаҳон чемпионлари даражасигача етиб бориши аниқ. Эҳтимол мен ошириб юборяпман деб ўйлашингиз мумкин, лекин бу бундай эмас. 2017 йилда тадқиқотчилар хотира бўйича мусобоқаларнинг икки ўнталик чемпионларини тўплаб, уларнинг миясини ўртача инсоннинг мияси билан таққослаш мақсадида сканер қилдилар. Маълум бўлганидек, тузилиши бўйича уларнинг мияси бошқаларникидан умуман фарқ қилмас экан. Чемпионларнинг мияси менинг ёки сизнинг миянгиздан яхшироқ эмас, лекин ўртамизда барибир қандайдир фарқ бор. Эслаб қолиш жараёни мобайнида чемпионларнинг мияси ўзига хос намуналар бўйича ишлайди, миянинг турли қисмлари маълум тартибда фаоллашади. Ушбу фарқни аниқлаган олимлар оддий инсонларнинг миясни махсус усуллар тизими ёрдамида машқ қилишни бошлашди. Навбатдаги ҳар бир машғулот билан иштирокчиларнинг мияси чемпионлар миясига ўҳшашни ва уларники каби кўринишга эга бўлишни бошлар эди. Мисол учун, тадқиқотда қатнашаётганлар назорат гуруҳларига нисбатан уч-тўрт маротаба кўпроқ сўзларни эслаб қолишни бошлашган эди. Бошқа сўзлар билан айтганда, меҳнат ва қатъият натижасида сиз эртами кечми, битта колода картани 17 сонияда эслаб қоладиган Алекс Мюлига айланасиз. Табиийки, агарда сиз бир ҳафталик муддатда имтиҳонга тайёрланмоқчи бўлсангиз, бу видео сиз учун фойдасиз. Айтганларидек, қиш ғамини ёзда емоқ керак. Тадқиқот давомида энг аҳамиятли ўзгаришлар фаол машқ қилишнинг фақатгина олти ҳафтасидан сўнг намойиш бўлди. Шунинг учун, узоқ муддатли иш жараёнига тайёр бўлинг. Демак бошладик!