У нас вы можете посмотреть бесплатно Ўзбек қория | Бақара сураси (17-24), Қуръон қироат | Surah Baqara, Quran recitation или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
БАҚАРА СУРАСИ (1-16) Мадинада нозил бўлган. 286 оятдан иборат. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи ила бошлайман. 17. Улар ўт ёққан ва у энди атрофини ёритганида, Аллоҳ нурларини кетказиб, қоронғи зулматларда қолдирган кишиларга ўхшарлар. Улар кўрмаслар. 18. Улар кар, соқов, кўрдирлар. Бас, улар қайтмаслар. 19. Ёки худди осмондан ёмғир ёғиб, қоронғи босиб, момақалдироқ ва чақмоқ чаққанда, яшиндан қочиб, бармоқларини қулоқларига тиқиб, ўлимдан эҳтиёт бўлаётган одамга ўхшарлар. Ва Аллоҳ кофирларни қуршаб олувчидир. 20. Чақмоқ кўзларини олиб қўяй дейди. Ҳар сафар ёришган пайтда юриб олишар, қоронғи бўлса, туриб қолишар. Аллоҳ агар хоҳласа, қулоқ ва кўзларини кетказур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир. 21. Эй одамлар, сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки, тақво қилсангиз. 22. У сизларга ерни тўшак, осмонни бино қилган ва осмондан сув тушириб, у билан сизларга меваларни ризқ қилиб чиқарган Зотдир. Бас, билиб туриб, Аллоҳга (бошқаларни) тенглаштирманг. 23. Ва агар бандамизга нозил қилган нарсамиздан шубҳада бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг, агар ростгўйлар бўлсангиз. 24. Бас, агар қила олмасанглар – ҳеч қачон қила олмайсизлар ҳам – ёқилғиси одамлар ва тош бўлган, кофирлар учун тайёрланган оловдан қўрқинглар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Тафсири Ҳилол