У нас вы можете посмотреть бесплатно Lolaqizg'aldoq – Muhammad Yusuf. Shoirning o'zi o'qigan I Муҳаммад Юсуф. Шоирнинг ўзи ўқиган или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
https://myurls.co/inja_sanat ЛОЛАҚИЗҒАЛДОҚ Мендан нима қолар: икки мисра шеър, Икки сандиқ китоб, бир уюм тупроқ. Одамлар ортимдан нима деса дер, Мен сени ўйлайман ўзимдан кўпроқ – Лола, лолажоним, лолақизғалдоқ! Мен кетсам, ёмондан йироқ бўл, оҳу, Чунки сен чиройли, кўркли бир жувон. Ёмон кунлар бир кун яхши бўлару, Ёмон одам яхши бўлмас ҳеч қачон. Яша, чегарада тургандек огоҳ, Лола, лолажоним, лолақизғалдоқ! Уйда ётибману, сезиб турибман – Кўкда кетаётир қушлар қайтишиб. Хайрлар ёғдириб қанотларидан, Хаста шоирига видо айтишиб. Бор, менинг учун ҳам уларга қўл қоқ, Лола, лолажоним, лолақизғалдоқ. Уларни мен яна кўрарманми-а, Айвондан одамдек кузатолмадим. Куз. Тўйлар бошланди, юрагим пора – Битта қизимни ҳам узатолмадим. Демак, тақдир экан тўй кўрмай ўлмоқ, Лола, лолагинам, лолақизғалдоқ. Бироқ кўнглим сезар, мендан кейин ҳам Бир кун бу ҳовлига одам тўлади. Ҳали тўйлар қилиб чарчайсан, эркам, Менинг қизларим энг бахтли бўлади! Келинлар кўйлаги руҳимдай оппоқ – Лола, лолажоним, лолақизғалдоқ. Гулим, яқинроқ кел, қара, не савдо, Бу ажиб ишларнинг дил лавҳига ёз: Кимга қаср етмас, кимга мол-дунё, Менга эса ҲАВО етмайди холос. Тириклар мудроқда, ўликлар уйғоқ, Лола, лолажоним, лолақизғалдоқ. Кўксим куйиб борар, кўкрак ёнмоқда, Айтинг дўхтирларга, ёришса ёрсин! Жисм ўз улфати — жондан тонмоқда. Бечора жон энди қаерга борсин. Энди осмон йироқ, энди ер юмшоқ, Лола, лолажоним, лолақизғалдоқ. Буни ҳаёт дерлар, унутма асло, Бир кун очиласан, бир кун сўласан. Қалбимда-ку фақат сен эдинг танҳо, Қабрим устида ҳам ўзинг бўласан. Сен бизнинг севгидан хотира — байроқ, Лола, лолажоним, лолақизғалдоқ. Аёл қалбинг билан сув кеч, олов кеч, Ғам келса, бошингдан ҳушинг учмасин. Худодан сўрадим: мендан кейин ҳеч – Номард кимсаларга ишинг тушмасин. Уларнинг қўлида ҳамиша тузоқ, Лола, лолажоним, лолақизғалдоқ. Ишинг тушса, иним Муҳаммадга бор, Шоирлар ичида ишонганим шу. Бир оз ичишини айтмаса агар, Кўкси тиниқ бола, ҳалол бола у. Фақат сал соддароқ, фақат сал ёшроқ, Лола, лолажоним, лолақизғалдоқ. Жон сўнгги бошпана топаркан онгда, У юрак остида дердим мен бўлсам. Ажабланма, агар эртага тонгда Сени ўпиб, Ўшни қучоқлаб ўлсам!.. Ўтинчим — тепамда йиғлама узоқ, Лола, лолажоним, лолақизғалдоқ! Муҳаммад Юсуф (тахаллуси; асл исм-шарифи Юсупов Муҳаммаджон) (1954.26.4, Марҳамат тумани — 2001.31.7, Элликқалъа тумани) — Ўзбекистон халқ шоири (1998), жамоат арбоби. Рус тили ва адабиёти институтининг рус тили ва адабиёти факултетини тугатган (1978). Республика китобсеварлар жамияти (1978-80), «Тошкент оқшоми» газетаси (1980-86), Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти (1986-95)да турли лавозимларда ишлаган. 1995-97 йиллар «Тафаккур» журналида бўлим мудири, 1997-2001 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида раис ўринбосари. 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. Муҳаммад Юсуфнинг дастлабки шеърлари «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафталигида босилган (1976). Шундан бошлаб республика матбуотида унинг шеър, очерк ва мақолалари мунтазам равишда чоп этила бошлаган. Илк шеърлар китоби — «Таниш тераклар» (1985). «Булбулга бир гапим бор» (1987), «Илтижо» (1988), «Уйқудаги қиз», «Ҳалима энам аллалари» (1989), «Ишқ кемаси» (1990), «Кўнглимда бир ёр» (1991), «Бевафо кўп экан», «Ёлғончи ёр» (1993), «Эрка кийик» (1995) ва «Осмонимга олиб кетаман» (1998), “Улуғимсан, Ватаним” (2004), “Сайланма” (2007), “Халқ бўл элим” (2009) шеърий китоблари нашр этилган. 1989 йилда «Уйқудаги қиз» номли шеърий тўплами учун у республика Ёшлар ташкилотининг мукофотига сазовор бўлган.