У нас вы можете посмотреть бесплатно Ректор ва университет ҳузуридаги "Ихтисослашган мактаб" ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 февраль куни “Ёшларнинг ташаббусларини қўллаб қувватлашга доир имкониятлар” тўғрисидаги мурожаатлари борасида ёшларга батафсил маълумот берилди. Учрашув давомида халқаро миқёсда юқори натижаларга эришган иқтидорли ўқувчилар университет ректори Б.Мирзаев томонидан ваучер билан рағбатлантирилди. Хусусан, 2025 йил Париж ва 2026 йил Олмаота шаҳарларида ўтказилган физика фанидан халқаро олимпиадаларда совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчилар университет раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди. Тақдирлаш маросимида: — 2025 йил Парижда Бронза медаль, 2026 йил Алматада Олтин медаль соҳиби, 11 синф ўқувчиси Ўроқов Элбек 10 миллион сўм, унинг устози Элёр Назаров 20 млн сўм; — 2026 йил Алматада Бронза медаль соҳиби, 10 синф ўқувчиси Жуманазаров Асилбек 5 миллион сўм, унинг устози Отабек Қаюмов 10 млн сўм миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланди. Очиқ мулоқот жараёнида мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволлар, таклифлар ҳамда муаммоларни бевосита ректорга етказиш имкониятига эга бўлди. Учрашув якунида ёшларнинг фикр ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рағбатлантириш ҳамда таълим сифатини янада оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши ва мактаб ўқувчилари томонидан таълим муассасасининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, халқаро фан олимпиадаларига тайёргарлик кўриш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари илгари сурилди.