У нас вы можете посмотреть бесплатно QADR KECHASI DUOSI | LAYLATUL QADR 2025 | ҚАДР КЕЧАСИ ДУОСИ | دعاء ليلة القدر или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
#қадр_кечаси #қадр_кечаси_дуоси #qadr_kechasi_duosi #qadr_kechasi Рамазоннинг охирги ўн кунлиги бошланди. Энди ҳар куни шом намозининг азонидан бошлаб Рамазон ойининг сўнгги кунида қуёш чиққунигача اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي "Аллоҳумма, иннака ъафуввун, туҳиббул-ъафва фаъфу ъанний" ("Эй Аллоҳ, дарҳақиқат Сен афв қилувчисан (кечирувчисан), афв этишни яхши кўрасан. Шунинг учун мени афв эт") дейишни кўпайтиринг. Бир сонияни ҳам беҳуда ўтказманг, бу дуони қайта-қайта такрорлашдан чарчаманг. Чунки Аллоҳ сизни афв этса, нажот топасиз, машаққатлардан қутуласиз, бахтиёрлардан бўласиз. Ибнул Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар дуо қилаётган бўлсангиз-у, вақтингиз зиқроқ, қалбингизда эса сўрайдиган ҳожатларингиз бисёр бўлса, бор дуоингизни Аллоҳдан афв сўрашга қаратинг. Зотан, У сизни афв этса (гуноҳларингизни кечирса), сўрамасангиз ҳам барча ҳожатларингизни юзага чиқариб қўяди. اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي "Аллоҳумма, иннака ъафуввун, туҳиббул-ъафва фаъфу ъанний". Бу дуонинг маъносини ҳис қилинг: • тананинг афви – барча касалликлардан тузалишингиз; • диннинг афви – яхши амалларга, тоат-ибодатга, охиратда фойда келтирувчи ишларга йўллаб қўйилишингиз; • охиратнинг афви – қилган гуноҳу маъсиятларингизни Аллоҳ кечириб, ўтиб юбориши, улар учун сизни азобламаслиги... "Афв" сўзининг араб тилидаги маъноларидан бири "кўпайиш", "ортиш" демак. Масалан, "мол-дунёнинг афви" унинг кўпайишидир. Бунга далил: وَیَسۡـَٔلُونَكَ مَاذَا یُنفِقُونَ قُلِ ٱلۡعَفۡوَ "Сиздан (эй Муҳаммад) нималарни эҳсон қилишни сўрайдилар. "(Ўзингиздан) ортганини", деб жавоб қилинг!" ("Бақара" сураси, 219-оят) Демак, Аллоҳнинг афви сизга сўраган нарсангизни ҳам, ундан ортиғини ҳам беришига сабаб бўлади. Шундай экан, Аллоҳдан афв сўрашни кўпайтиринг. Зеро, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша онамизга ўргатган бу дуо* бошқа ҳар қандай дуодан афзал саналади. _______ Термизий (3513), Ибн Можа (3850). Саҳиҳ ҳадис.