У нас вы можете посмотреть бесплатно ШАЪБОННИНГ БУ КУНЛАРИДА РЎЗА ТУТМАНГ! МАКРУҲ БЎЛАДИ! Sha'bon oyi или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
MUSLIMA SOLIHA - 🚫 Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ! Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ. __________________________________________________________ ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ CАВОЛ: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Эй, Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирорта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Раббил оламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», – дедилар (Имом Насоий ривоятлари). Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди. Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан токи қуёш ботгунча нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича: اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ Ўқилиши: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”. Маъноси: Эй Аллоҳ! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ________________ Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 1-куни 2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда. 🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" 🤲 Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. Маъноси: "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир!". 🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир. Muslim uz