У нас вы можете посмотреть бесплатно Зомин туманида тунги рейд ўтқазилди или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 29-ноябр кунги “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги консепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-27-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамиятимизда қонунга итоаткорлик ва жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида ташкил этишнинг мутлақо янги механизм ва тартиблари жорий этилиб, давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга қўйилди. Шу билан бирга, жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф-хатар ва зиддиятлар, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, пандемия, табиий ва техноген офатлар масъул давлат тузилмаларига ўз фаолиятини «Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун» деган устувор ғоя асосида янада такомиллаштириш вазифасини юкламоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6196-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада ривожлантириш ҳамда ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг истиқболли йўналишларини белгилаб берилди. 2022-йил 03-феврал куни кеч соат 22-00 да Зомин тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Ф.Й.Тўйчиев ва туман ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Қ.Қосимов Зомин тумани Мустақиллик маҳалласида жойлашган 9-сонли Ҳуқуқ-тартибот масканида бўлиб, ушбу масканга бириктирилган соҳавий хизмат ходимлари билан биргаликда уларнинг иш фаолиятини ва хизмат хужжатларини ўрганиб чиқди. Жумладан, Мустақиллик маҳалласи ҳудудда жойлашган ҲТБга қарашли 16-сонли мактабга ташриф буюриб, мактабнинг тунги қўриқлови бўйича ўрганилганилганда, мактабда бирон бир ходим ёки қоравуллари йўқлиги маълум бўлиб, мактаб биносининг киришдаги ўнг қўлдаги биринчи деразаси очиқ ҳолда эканлиги аниқланди. Мазкур холат яъни туман ҲТБга қарашли 16-сонли мактабида бирон бир ходим ёки қоравуллари йўқлиги сабабли туман туман ҲТБга тақдимнома чиқарилди. Мустақиллик маҳалласи ҳудудда жойлашган “Амир Ҳамза” номли жомеъ масжиди ва Президент мактаби биносида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, у ерда ишловчи уста ва ходимларни билан профилактик сухбатлар олиб борилиб, уларнинг иш жараёнлари давомида техника хафсизлигига риоя этилиши, жиноят ва ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслиги борасида тушунтириш ишлари олиб борди. Мустақиллик маҳалласида жойлашган 7 та савдо дўкони, “АСР” номли чойхонаси иш фаолияти билан танишиб, савдо дўкони эгалари ва ишчи ходимлари билан профилактик суҳбатлар олиб, ноқонуний спиртли ичимликлар махсулотларини сотмаслик, хавфсизлик юзасидан ташвиш тугмалари ва камералар ўрнатиши юзасидан тушунчалар бериб ўтилди. Бундан ташқари, маҳалла худудида кеч соат 20.00 дан 24.00 га қадар оралиқда бемақсад юрган 14 нафар шахслар аниқланиб, ушбу фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилди ва уларнинг жиноят ва ҳуқуқбузарлик қилишининг олдини олиш мақсадида бармоқ излари олинди. Зомин тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ф.Й.Тўйчиев