У нас вы можете посмотреть бесплатно Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 21 октябрь куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экиб, яшиллик миқёсини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш мақсади белгиланган. Сўнгги йилларда бу кўрсаткич 12 фоизга етди. Бу йил баҳорда 138 миллион дона кўчат экилди. Йил бошидан буён 10 минг гектардан зиёд “яшил белбоғ”, вазирлик ва ҳокимликлар 257 та боғ барпо қилди. Оролбўйида яшил қоплама 2 миллион гектардан ошди. Жорий йилдан бошлаб, йўл, дарё ва каналларга туташ 2 минг гектар ер 10 минг аҳоли ва тадбиркорларга экиш учун ижарага берилди. “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида бюджетдан 49 миллиард сўм ажратилиб, маҳаллаларда 215 та янги боғ яратилаяпти. Бу саъй-ҳаракатларни Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи, Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси ижро органи ҳам эътироф этмоқда. Лекин айрим жойларда шундай хайрли ишда сусткашликка йўл қўйилгани афсусланарли. Баъзи туманларда суғориш тизими йўқ ерга кўчат ўтқазилган ёки кесилган дарахтлар ўрнига экилмаган. Йиғилишда ҳозирги мавсум ва келгуси йилга мўлжалланган вазифалар белгилаб олинди. Аввало, юртимизнинг иқлимга мос кўчатларни кўпайтириш лозимлиги таъкидланди. Хусусан, Фанлар академияси, экология, қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги, карантин тизимидаги илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий ўқув юртлари, ин-витро лабораториялари билан самарали ишланса, уруғ ва кўчат етиштиришдан 2-3 баробар кўп даромад топса бўлади. Илм ҳам ривожланади. Нукус, Арнасой, Қоракўл ва Муборак туманларида кейинги йил сувсизлик ва шўрга чидамли галофит ўсимлигидан иборат 4 та боғ барпо қилинади. Шунингдек, Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразмнинг 250 минг гектар чўлида сув талаб этмайдиган саксовул, қандим, черкез уруғлари дрон билан экилади. Баҳор мавсумидан ўрмон хўжаликларидан соғлом оналик плантациясини танлаш орқали йилига 1,5 минг тонна уруғ тайёрланади. Жанубий Корея тажрибаси бўйича сувсизликка чидамли, иқлим шароитига мос ёпиқ илдизли контейнер ва ин-витро усулида 2 миллион кўчат олиш йўлга қўйилади. Маҳмуд Мирзаев номидаги институтнинг Самарқанд, Хоразм, Тошкент ва Фарғона водийсидаги ерларида йилига 10 миллион дона мевали ниҳоллар етиштирилади.