У нас вы можете посмотреть бесплатно 🌐 «Мирзиёев БМТ минбаридан: янги хавф-хатарлар олдида глобал ҳамжиҳатлик зарур» или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида ўз ишини бошлаган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлади. Сессия раиси Анналена Бербок бошчилигида ўтказилаётган мунозараларнинг биринчи кунида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, аъзо давлатлар етакчилари – Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп, Бразилия Федератив Республикаси Президенти Луис Инасиу Да Силва, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса, Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён, Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон ҳамда бошқа мамлакатлар раҳбарлари қатнашмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида иштирокчиларни БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей анжумани –80-сессияси билан самимий қутлади. Мазкур йиғилиш шиддат билан ўзгараётган мураккаб глобал вазиятда ўтаётгани, бу эса Ташкилот фаолияти ва унинг келажагига янгича ёндашувлар билан қарашга чорлаётганини қайд этди. – Ҳозирги кунда дунёда халқаро институтларнинг ўрни ва роли заифлашмоқда, қарама-қаршилик, низо ва урушлар кучаймоқда, технологик ва ижтимоий тенгсизлик кескин ошмоқда, иқтисодий ва гуманитар инқирозлар ортиб бормоқда. Буларнинг ҳаммаси мутлақо янги, хавотирли геосиёсий воқеликни вужудга келтирмоқда, – деди Ўзбекистон раҳбари. Президентимиз Бош котиб Антониу Гутерришнинг энг оғир ва ўткир глобал масалаларни муроса билан ҳал этиш учун БМТни асосий платформа сифатида сақлаб қолишга қаратилган саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади. “БМТ – 80” ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлади, мамлакатимиз Келажак учун пактга қатъий содиқлигини тасдиқлади. Ўзбекистон етакчиси замонавий хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, ривожланаётган давлатларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида БМТ Хавфсизлик Кенгашини трансформация қилиш ва унинг таркибини кенгайтиришга чақирди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистондаги Барқарор ривожланиш мақсадларига ҳамоҳанг ҳолда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар жараёнига батафсил тўхталди. Таъкидланганидек, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсати олиб борилмоқда. – Устувор мақсадимиз – мамлакатимизда яшаётган ҳар бир оиланинг, ҳар бир фуқаронинг ҳаётини тубдан ўзгартириш, инсон қадри ва фаровонлигини оширишдир, – деди Президент. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда камбағаллик даражасини 35 фоиздан 6,6 фоизгача қисқартиришга эришилгани таъкидланди. Бу, аввало, таълим ва илм-фан соҳасини ўзгартирилаётгани, инновацион тармоқлар ва технологик саноат корхоналарини барпо этилаётгани, “яшил” энергетика ва транспорт инфратузилмасини модернизация қилинаётгани, кичик бизнес ҳар томонлама ривожлантирилаётгани ва натижада миллионлаб иш ўринлари яратилаётгани туфайлидир. Мамлакатимизда мактабгача таълим қамрови 27 фоиздан 78 фоизга ошди, олий таълим билан қамров эса 9 фоиздан 42 фоизга етди. Ўқитувчи ва устозлик касбининг обрўси ва нуфузини кескин оширишга ҳал қилувчи масала сифатида қаралмоқда. Педагогларнинг ўзаро тажриба ва билим алмашиши учун ягона халқаро платформани яратиш мақсадида Ўзбекистонда Бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ўтказиш таклиф этилди. Илғор соғлиқни сақлаш тизимини яратиш хусусида сўз юритар экан, мамлакатимиз етакчиси БМТ бош қароргоҳида Ўзбекистон ташаббуси билан болалар саратони ва бошқа оғир касалликларга қарши курашга бағишланган юқори даражадаги тадбир ўтказилишини айтди. Гендер сиёсатига тўхталиб, давлатимиз раҳбари мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва тадбиркорлик соҳасида хотин-қизларнинг роли бундан буён ҳам мустаҳкамланишини таъкидлади. Шу маънода, кенг минтақамиз миқёсида Осиё хотин-қизлар форумини доимий платформага айлантириб, мунтазам ўтказиб бориш муҳимлиги қайд этилди. Мамлакатимиз Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қатъий интилишини тасдиқлаб, Президент Ўзбекистон 2030 йилга бориб “даромади ўртадан юқори” бўлган мамлакатлар қаторига киришни ўз олдига мақсад қилиб қўйганини таъкидлади. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди. Президентимиз шундай деди: «Бундан 8 йил муқаддам биз ушбу юксак минбардан туриб, Марказий Осиёни тинчлик, яхши қўшничилик ва шериклик маконига айлантиришга қатъий қарор қилганимизни эълон қилган эдик. Бугун чуқур мамнуният билан таъкидлаш мумкин: биз бу стратегик мақсадга эришдик. Ёпиқ чегаралар, ҳал этилмаган баҳс ва низолар даври тарихда қолди». Сўнгги йилларда минтақамизда ўзаро савдо, инвестициялар ва транспорт ташувлари ҳажми беш баробаргача кўпайгани таъкидланди. Қўшма инвестиция жамғармалари, чегара ҳудудларида савдо ва саноат зоналари ташкил этилмоқда, йирик инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда.