У нас вы можете посмотреть бесплатно Ўзбеклар ва дунё: Ишлай десак, иш қани? Муҳожир, мардикор ва дарбадар - BBC Uzbek или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Қаҳрамонимиз Муҳаммад Шариф ҳали 40 га ҳам кирмаган, ҳозир мардикор, олти фарзанднинг отаси. Ортда қолган оиласини боқиш учун бугун ҳар қандай қора юмушни ҳам қилишга рози. "Аммо қани ўша иш, ҳатто мардикор учун иш йўқ", - дейди у Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатида. У асли Афғонистоннинг Марказий Осиёга яқин шимолий Сарипул вилоятидан. Аммо иш ва тўрт танга пул илинжида мардикорчиликка юз тутган. Сарипулни ташлаб, иш кўпдир, деган умидда олти юз чақирим узоқликдаги пойтахт Кобулга келган. Қарийб уч йилдирки, мардикорчиликда банд, аммо кутган умидлари ўзини оқламаган. “Баъзида эртадан кечгача харидор кутса-да, биров иш бор, деб келмайди”. Ортда қолган оиласи уёқда турсин, ўз қорнини тўйғазишга ҳам қийналади. “Тасаввур қилинг, ойида бор-йўғи икки кун ишлабман”, дейди ҳатто бу каби аҳволидан ўзи ҳам ҳайратларини яшира олмай. Ишсизлик хавфсизлик ва коррупция қаторида ҳали-ҳануз Афғонистон қаршисида турган учта энг асосий ва долзарб муаммодан биттаси бўлади. Кобулдан мухбиримиз Шафийбек Ўғлининг хабар беришича, бу муаммо йил сайин янада кучайиб бормоқда. Ишсизлар сафи жадаллик билан кенгайиб, уларнинг қаторига бугун ўқимишли қатлам ҳам қўшилмоқда. Худди шу манзарада пойтахт Кобулдаги мардикор бозорларининг сони ҳам жадаллик билан ортиб бормоқда. Бугун Кобулнинг деярли ҳар бир чорраҳасида кўзга ташланувчи бу бозордагилар сафини ҳар йили бутун Афғонистондан келаётган минглаб янги мардикорлар янада тўлдирмоқда, дейди мухбиримиз Шафийбек Ўғли. Видеолавҳамизни кўринг, маъқул, деб топсангиз улашинг ва ўз фикрингизни билдиринг. Шу ўринда бугун Ўзбекистонда иш топиш имкониятларини қандай, деб баҳолайсиз?.. Фикрларингиз учун олдиндан раҳмат. BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek