У нас вы можете посмотреть бесплатно #like или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Деҳқон завқи ва жажжи қалблар бахти: Сардобада эзгулик тантанаси Бугун Қишлоқ хўжалиги ходимларининг касб байрами нафақат меҳнатини қадрлаш, балки эзгулик улашиш маросимига айланди. Тадбир Сардоба ва Оқолтин туманларининг фидойи деҳқонларини бирлаштириб, бир вақтнинг ўзида 41 нафар жажжи ўғлоннинг ҳаётидаги энг катта байрам – хайрия суннат тўйини ўтказди. Қишлоқ хўжалиги – заҳматли, аммо савобли соҳадир. Тадбирда иштирок этган меҳнаткаш деҳқон ва фермерларнинг юрт тараққиётига қўшаётган ҳиссаси юксак эътироф этилди. Самимий табриклар ва фахрий эътирофлар машаққатли меҳнатнинг қадрланаётганини яна бир бор исботлади. Байрам дастури давомида соҳа фидойиларига муносиб ҳурмат кўрсатилди. Бундай тақдирлаш қишлоқ хўжалиги ходимларига янада катта шижоат ва янги куч бағишлаши шубҳасиз. Байрамнинг энг қалбни эритувчи қисми 41 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож оила фарзандлари учун ташкил этилган суннат тўйи бўлди. Бу саховат деҳқоннинг нафақат ерга, балки инсонга бўлган меҳрининг ёрқин намунасидир. Хайрия тўйида масъуллар, нуронийлар ва яқинлар иштирок этиб, беғубор болажонларни муборакбод этишди. Бу тўй жажжи ўғлонлар хотирасида яхшилик, меҳр-саҳоват рамзи сифатида бир умрга муҳрланиб қолади. Меҳнат байрами ва хайрия тўйининг бирлашуви – бугунги куннинг энг гўзал анъанасига айланмоқда. Бу, деҳқончилик ризқидан барчага улашиш, саховатни ҳаёт мазмунига айлантириш демакдир.