У нас вы можете посмотреть бесплатно Яккабоғ туманида “EDE mit deutsch” ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади. или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
#Яккабоғ #ўқув_марказ #yakkabog #uzbekistan #uzbek ЯККАБОҒ ТУМАНИДА “EDE MIT DEUTSCH” ЎҚУВ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИГА СТАРТ БЕРИЛДИ Яккабоғ туманидаги “Янги Ўзбекистон” массиви ҳудудида “EDE mit deutsch” немис тилини ўқитишга ихтисослашган замонавий ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади. Марказнинг очилиш маросимида Яккабоғ тумани ҳокими Абдинаби Ғиёсов, туман Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, ички ишлар бўлими, солиқ хизмати раҳбарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот котиби Сирожиддин Усаров ва Zoʻr TV ижодкорлари иштирок этди. “EDE mit deutsch” ўқув маркази кунлик 500 нафар ўқувчига мўлжалланган бўлиб, фаолияти ёшларни немис тилидан В1 даражагача ўқитиш, сертификат олиш, шу орқали эса Германиянинг коллежларида дуал таълим асосида касбий ўқиш имкониятини яратишга қаратилган. Марказда 14 та иш ўрни яратилган бўлиб, шундан 10 нафари — немис тили ўқитувчиларидан иборат. “Бу ўқув маркази тумандаги ёшлар учун халқаро таълим эшикларини очади. Таълим, чет тили ва касбга эга бўлиш орқали улар ўз келажагини муносиб қуриш имкониятига эга бўлади. Биз бундай ташаббусларни доим қўллаб-қувватлаймиз"- дея таъкидлаб ўтди Яккабоғ тумани ҳокими Абдинаби Ғиёсов.