У нас вы можете посмотреть бесплатно Икки ижодкор билан ижодий учрашув или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳибалари, Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрининг олий тоифали актрисалари - Ёдгора Зиямуҳамедова ва Фарида Жўраевна Умарова билан Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабида ижодий учрашув ва маҳорат дарси ўтказилди. Икки севимли санъаткорларимиз ўзларининг ҳаёти ва фаолияти, санъат соҳасининг машаққатли ва шарафли, ёшларимизга ибрат бўладиган умр йўллари ҳақида гапириб бериш баробарида бугунги давр иллатига айланиб бораётган телефонга қарамликни ҳажв қилувчи саҳна кўриниши орқали ўқувчиларни китобхонликка чорлашди. Шунингдек устоз санъаткорларимиз ўқувчиларнинг саволларига жавоб беришиб, шеърлар ўқишди. Тадбирда мактаб директори - Шакархон Хасанова; мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова; Кўкча дарвоза МФЙ ёшлар етакчиси - Азиз Маматов ва мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, журналист - Музаффар Муҳаммадназар иштирок этишди.