У нас вы можете посмотреть бесплатно Хайрулло Бозоровнинг Фарғона шаҳридаги ерга чиқарилган қарори низога сабаб бўляпти или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Фарғона шаҳри, "Мирзо Улуғбек" маҳалласида жойлашган 40- сонли кўп қаватли турар-жой биносида истиқомат қилувчи Насиба Атаханова президент ташаббусидан руҳланиб, ўзи яшаб турган бино атрофидаги бўш майдонни кўкаламзорлаштирган. Бироқ кўп вақт ўтмай "яшил майдон" қурилиш баҳонасида бузиб ташланган. Фуқаронинг бизга берган маълумотига кўра, вилоят ҳокими қарорига асосан қурилиш ишлари "Янгийўл" маҳалласидаги "40г" сонли кўп қаватли турар-жой биносининг орқа томонида амалга оширилиши белгиланган. Муаммо юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга йўлланган мурожатлар эса қаноатлантирилмаган. Вилоят ҳокимининг жорий йил 24 апрель куни Риштон туманида ўтказган сайёр қабулида ҳам бу масалага ҳуқуқий ва одилона ечим бериш юзасидан масъулларга топшириқ берилган. Лекин ҳолат ҳалигача ўрганилмаган. Инсон қадри улуғланаётган жамиятимизда бу каби майда муаммоларни бартараф этиш учун давлат корхона ва ташкилотларида барча шароит ҳамда имкониятлар етарли. Фақат бунга хоҳиш ва ҳаракат бўлса бас.