У нас вы можете посмотреть бесплатно ҚАБРИСТОНДАГИ КОРРУПЦИЯ ВА ШАФҚАТСИЗ ХОНИМ – ЯНГИЙЎЛДА МАНСАБ ЧЕГАРАСИДАН ҲАТЛАБ ЎТГАН АЁЛ РАҲБАР или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Янгийўл тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Турғуной Якубова республикада мазкур соҳада фаолият кўрсатаётган ягона аёл раҳбар ҳисобланади. Аммо у ўзига топширилган мансабнинг чегарасидан ҳаддан ташқари узоқлашиб кетган. Якубова ҳали 30 ёшга ҳам тўлмаган, кучли ва шижоатли аёл, бироқ бу дегани қўл остидаги ходимларга паст назарда қарасин дегани эмас. Якубованинг қўл остида фаолият кўрсатаётган оддий ходимлар у ҳақда ўта салбий фикрда. Effect.uz ахборот агентлиги туман ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг мурожаатига кўра, Янгийўлга боришди ва уларнинг фикрлари билан қизиқишди. Ходимларга кўра уларнинг бошлиғи ҳаддан зиёд жаҳлдор ва одамни одам ўрнида кўрмайди. Уларга худди қул каби муносабатда бўлади, бу ҳам етмаганидек ишхонада ўзининг ойлик маоши билан базўр бир оилани тебратаётган оддий ходимлардан турли баҳоналар орқали пуллар ҳам йиғилади. Масалан, ушбу бошқармадаги касб эгалари гўрков, ғассол ва кўча тозалайдиган Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади. “Ишонасизми, Президент ва Бош вазир келади дейишса, безиллаб қолдик. Кечирасиз-у эшшакни иши ҳалол-у, ўзи харом деганлари шу бўлса керак. Ўзи 1 миллион ойликка 5 фарзандни боқамиз аммо пахта учун 1 миллиондан пул йиғиш адолатданми? Ҳақорат қилишлари-ку майли бошқармага бутун қариндошларини йиғиб олган. Амакиси, куёви ва ҳоказо... Битта ишчига 80 та бригадир, ўзи қабристонга аёл киши раҳбар бўлиши мумкин эмас. У ёш (1993 йил) бўлса, қандай қилиб ўзидан икки баробар одамларни ишлатиши мумкин. Аёллар ишдан ҳайдаб юборади деб қўрқиб интервью беришмади. Деярли ҳар куни ҳақорат қилади, сўкади: “ҳезалак”, “иди****” шу ўша бошлиғимизнинг оғзидан чиқадиган гаплар. Бу сўзлар аёл кишига хос эмас деб ўйлаймиз. Ҳатто жума намозига боришга рухсат бермайди, ахир намоз ўқисак буни нимаси ёмон. Кечалари истанида ишга олиб кетади, айтсак ҳокимни топшириғи деб уни-буни баҳона қилади. Орқасида кими бор буни билмаймиз, раҳбарларга ёзсак ҳам ҳеч нима ўзгармайди. Кўрамиз дейишади бўлди. Бунақа қилиб ишлай олмаймиз, аммо мажбурмиз, бошқа иложимиз йўқ. Пандемияда қаерга ҳам бориб ишлаймиз, ва бизни ким ҳам ишга оларди. Совғаси ёки бирор нарсаси керак эмас, шунчаки одамни ҳурмат қилсин, биз рози бўлиб ишлайлик”, дейди Янгийўл тумани ободонлаштириш бошқармаси ходимлари. Effect.uz мухбири Акмал Эшонхонов Турғуной Якубова билан интервью вақтида телефон орқали суҳбатлашди. “Сизларни ким юборганини биламан, буни ким қилаётганини ҳам биламан. Вазиятни бошидан билмайсизлар, агар бирор нарса интернетга чиқса, ҳамма жой ёниб кетади. Ишчиларга нима деганимни билмайман, уларнинг ўзларидан сўранг. Агар нимадир деётган бўлса, буларнинг барчаси менга бўлган туҳмат”, дейди Якубова Турғуной. Телефон орқали суҳбат давомида ҳам Турғуной Якубованинг овози қалинлиги шунингдек, унинг қўполлашиб, қизишиб кетганини сезиш мумкин эди. Иккинчи томон интернетга бирор бир маълумот чиқадиган бўлса, “ҳамма жойни ёндириш”ини айтгани ҳақида ёздик. Шундан сўнг бироз ўйланиб қолдик, нима, Турғуной Якубова ободонлаштириш бошқармасидаги раҳбарликдан ташқари, ёнғин ўчириш хизматида ҳам ишлаганми? Савол: тез орада қаерлар ёниши мумкин, биз олдиндан тайёргарлик чораларини кўрган бўлар эдик... 30 дақиқадан ортиқ репортажда айнан бошқарманинг ички тизимига оид муаммолар кўтарилган. Официальный сайт: Instagram / effectuzbek Telegram https://telegram.me/effectuz Facebook / effectuz Twitter / effectuzb ВКонтакте https://vk.com/effectuz Одноклассники https://ok.ru/group/55599312601190