У нас вы можете посмотреть бесплатно Охунгузар масжиди тарихи | Toshkent tilsimlari или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
"Тошкент тилсимлари" кўрсатуви "Ўзбекистон тарихи" телеканали “Охунгузар” масжиди Тошкент шаҳридаги қадимий масжидлардан бири. Иншоот ХIХ асрнинг охирларида бунёд этилган. Масжидни Шонеъмат Иброҳим ўғли исмли савдогар 1850 йилда қурдирган. Узоқ йиллар давомида масжид Себзор даҳасини маҳалла масжиди бўлиб хизмат қилган. 1992 йили масжид биноси қайта таъмирланган. Минораси буткул янгиланди. Бино ичи қадимий кўринишини сақлаб қолган. Ёғочли устунлар ва нақшлар қадимий услубда безатилган. “Охунгузар” масжида бугунги кунда ҳам мусулмонларга хизмат қилишда давом этмоқда. МАСЖИД, Мачит (араб тилида «сажда қилинадиган жой») – шаҳарда дастлабки Масжид Бинкатда бунёд этилган. Лекин бу ҳақда батафсил маълумотлар етиб келмаган. 9–10-аср араб тарихчилари Истахрий, Мақдисий ва ибн Ҳавқал шаҳар арки ёнидаги жоме масжидини тилга олиб ўтган. 13-аср муаллифи Жамол Қарший ўзининг «Мулҳақат би-с-суроҳ» асарида Шошда кўплаб Масжидлар бўлганлигини ифодалаш учун «маҳаллаларида минглаб масжидлар бор» дея таъриф берган эди. 13–18-асрлар давомида Тошкень муҳим ижтимоий-сиёсий ва маданий-маънавий шаҳарлардан бири бўлиб, шаҳарда олдингига қараганда кўпроқ Масжид фаолият юритган. 19-асрга келиб шаҳарда Масжидлар сони янада ортган. Бунинг сабаби, бир томондан, шаҳарнинг кенгайиб бориши ва ундаги маҳаллалар сонининг ортиши билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам 19-асрда Тошкент шаҳридаги Масжидлар сони тўғрисида манбаларда турлича маълумотлар берилган. Хусусан, 1866–1868 йилларда Тошкентда бўлган рус сайёҳлари П.И. Пашино ва А.П. Хорошхин ёки уларнинг маълумотларига таяниб изланиш олиб борган немис тадқиқотчиси Ф. Ҳеллвалд 19-асрнинг 60-йиллари 2-ярмида Тошкентда 280–310 атрофида Масжид бўлганлигини қайд этган. Тошкент шаҳри тадқиқотчиларидан Н. Маев 1876 йилда эълон қилган «Осиё Тошкенти» номли мақоласида Бешёғоч даҳасида 68 та, Шайхонтоҳур даҳасида 60 та, Кўкча даҳасида 51 та, Себзор даҳасида 10 та Масжид борлигини қайд қилган. Тошкент тадқиқотчиларидан А.И. Добросмислов эса 20-аср бошида Тошкентдаги Масжидлар сони 400 га яқинлигини таъкидлаган. Бу даврда шаҳардаги Масжидлар сони аввалгига қараганда тез ўзгариб турган. Буни архив ҳужжатларида қайд қилинган 1868 йилда 297 та, 1873 йилда 248 та, 1889 йилда 180 та (фақат вақфли Масжидлар), 1911 йилда 345 та, 1912 йилда 333 та Масжид бўлганлигидан билиш мумкин. 19-асрнинг бошларидан шаҳарнинг европаликлар яшайдиган қисмида ҳам Масжидлар кўпайиб бориб, 1911 йилда уларнинг сони 12 тага етган. Масжиднинг асосий қисми анъанавий тарзда тўғри тўртбурчак ёки тўртбурчак тарҳда, усти ёпиқ иншоот – хонақоҳ, минора, мезана, айвон ва дарвозахонадан иборат бўлган. Тошкентда Қаноат оталиқ қурдирган Баландмасжид, Гулбозор, Ўразалибой, Фўлодбой Тинчбофий, Шарафибой, Қаффол Шоший мозоридаги жоме Масжид, Хожа Аҳрор Валий жоме масжиди ва бошқа аксарият жоме Масжидлар катта гумбазлар билан ёпилган. Жумладан, Баландмасжиднинг гумбази 8 буржли ҳашаматли қилиб ишланган. Рус сайёҳи П.И. Пашинонинг ёзишича, шаҳардаги Масжидларининг аксарияти минорали бўлган. 19–20-аср бошларидаги Тошкент Масжидларини бир неча гуруҳга бўлиш мумкин: жоме Масжидлар, маҳалла Масжидлари, гузар Масжидлари, мадрасалар таркибидаги Масжид, мозор-зиёратгоҳлар қошидаги Масжид, бозор ва расталардаги Масжид. Бундан ташқари, шаҳарда аҳоли намозгоҳлар ва ийдгоҳларда ҳам жамоат бўлиб намоз ўқиган. Айрим йирик Масжидлар қошида мадрасалар фаолият кўрсатган. Шайхонтоҳур даҳасида «Ўқчи» маҳалла масжиди, Себзор даҳасида «Тахтапул» маҳалласидаги Жуманбий масжиди, «Қанғироқкўча» маҳалласидаги масжид, Кўкча даҳасининг Турсунота маҳалласидаги Олимбек, Бешёғоч даҳасидаги Мулла Отабойҳожи маҳалла Масжиди шулар сирасига кирган. Тошкентдаги Масжидлар бошқа жойлардаги каби, нафақат ҳокимлар ва амалдорлар томонидан, балки тасаввуф вакиллари, шаҳарлик бойлар ҳамда маҳалла аҳолиси вакиллари томонидан ҳам қурилган. Жумладан, имом Зайниддинхўжа Азаматхўжа ўғли, Подшоҳхўжа Ўзбекхўжа ўғли, Юсуфхон эшон Мансурхон эшон ўғли, Фўлодбой Тинчбофий, Шарафибой Зайнобидин ўғли, Зоҳиджонбой Муллажонбой ўғли, Қосимбой Қоратутий каби шахслар шаҳарда бир неча Масжид қуриб, уларга вақф мулклари ажратган. Шунингдек, Масжид қуришда аҳолининг қуйи қатлами ва бошқа шаҳарлик кишилар қатнашган. Айрим Масжидлар эса ўзига тўқ аёллар маблағи эвазига бунёд этилган. Эскижўвада жойлашган қадимий Масжидлардан Хотин масжиди, Кўкча даҳасининг «Чуқурқишлоқ» маҳалласида Тугма хотин, Бешёғоч даҳасининг «Қўғурмоч» маҳалласидаги Очилдибой аёли бино қилган Масжидлар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, айрим маҳаллалар ва бозорлар яқинидаги Масжидларни маҳалла одамлари ва бозор аҳли йиғилиб бунёд этган.