У нас вы можете посмотреть бесплатно ВАТАН ҲАҚИДА ҚЎШИҚ ЁКИ ДИЁРАГА МАКТУБ или скачать в максимальном доступном качестве, которое было загружено на ютуб. Для скачивания выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Ўзбекистон давлат мадҳияси янгради... Шоҳсупада туриб сен йиғлардинг. Паст Дарғомда онанг кўзлари ёшланди. Даданг намланган кўзларини қаерга яширишни билмасди. Бувинг ўрнидан туриб кетди. Бобонг шукрона келтирди. Хоразмда қайнона-қайнотанг елкасидан тоғ қулагандек бўлди. Тошкентда турмуш ўртоғинг қийқирарди: «Чемпиоан! Чемпион!» Бу кайфият бирин-бирин Ўзбекистоннинг барча хоандонларига улашиб бораверар эди. Ярим тунда, бутун мамлакатга байрам улашдинг, қизгина. Президентнинг ўзи сени шахсан табриклагани эса мухлисларинг кўнглини ҳам тоғдек ўстирди... Эрталабдан Паст Дарғомга йўл олдим. Пўлатчи маҳалласида кириб борар эканман, сен туғилиб ўсган ҳовлининг дарвозаси ланг очиқ. Ичкари тўла меҳмон. Аёллар ўтирган пешайвонга таклиф қилишди. Бувинг 67 ёшли Мукаррам ая, оддий қишлоқ аёли, спортни унча-бунча мутахассисдан кам тушунмаслигини англадим. «Бу кеча ухламадим десам ҳам бўлади. Ўзи бир ойдан бери дуруст ухламайман. Тикан устида тургандай-да. Сўнги нима бўларкан деб. Чунки, қишда Анқарада курашганда 1000 очко билан ғолиб бўлди-да, Олимпиадага йўлланма олди. Олимпиада июль ойида бўлади, дуо қилинглар деди. Катта ота иккимиз дуо қиламиз». Дуолари ижобат топган бувижон-а, «Мотивация бериб турдик» дейди ҳеч бир хатосиз талаффуз билан. Кейин туғилганингда 2 кило ҳам чиқмаганингни, нимжон қизалоқ қувват олиши учун раҳматли Гулсара бувинг сени спортга олиб борганини, залдан қўлинг синиб қайтганингда, оилада «энди бормайди-боради» баҳсини, Токиодаги мағлубиятдан кейинги тушкунликни, сени турмушга узатганларига икки йил бўлаётса ҳам ҳамон совчи келаётганини, ҳаммасини шунақанги чиройли қилиб гапириб бердики... Сен нега эртароқ чемпион бўлмадинг-а, мен бу аёл билан нега аввалроқ суҳбатдош бўлмадим-а деб афсусландим шу жойида. Бу ерда, сенинг Париж олимпиадаси дюздо бўйича чемпиони Диёра Келдиёрова бўлишингда ҳиссаси энг катта бўлган Гулсара бувингни кўп эслашди. Генерал дейишаркан қишлоқда. Боғча ёшидаги икки набирасига қўшиб қишлоқдаги яна 5 нафар қизалоқни спорт залига етаклаб олиб борган экан. «У пайтлари машғулот қиладиган жой паркда эди, паталоклари эгилган, поллари тешилиб, чўкиб ётарди. Биринчи устози Хуршида Холиқова бўлган. Раҳматлик «генерал» қудам “Насиб бўлса неварамни чемпион қилиб берасан, эй Хуршида» дер эди». Биринчи устозинг Париж Олимпиадаси майдонидан тўғридан-тўғри трансляция вақтида ота-онанг ёнида бўлибди. Туман ҳокими, бошқа мухлисларинг ҳам. Бувингни ҳикоясини мазза қилиб эшитдиму, фақат онангни олдимизга келиб бирпас ўтиришга вақти йўқ эди. Айвоннинг узун стол қўйилган қисмида дастурхонни янгитдан тузатшаяпти. «Опа, анави қаерда?», «Дилором, бу ёққа қара?», «Ичкарига ҳам жой қиламизми?» Охири, ўзингнинг хос музейчангни кўриш баҳонасида ичкарига киргиздим. Дилором мени ҳайрон қолдириб, спорт шарҳловчиси каби терминлар билан тушунтира кетди: «2015 йилда биринчи марта жаҳон чемпиони бўлди. Босния ва Герцеговинада. Олтин медаль олди, шунда ҳам тарихда рекорд қўйганди. Пандемия даврида Токиодаги Олимпиадада ютқазиб қўйди. Мана шу кечаги Абэга ютқазди. Абэ Юта япониялик. Япония эса дюздо ватани. Абэ 4 йилдан буён биринчиликда келаётган эди. Келиб-келиб бу гал ҳам қуръада шу рақиб чиқди. Нима бўлар экан деб юрагимизни ҳовучлаб турган эдик. Бошида Абэ лазария олди, энди нима бўларкан деб тургандик. Худо қўллаб-қувватлади, Диёра шундай иппон билан йиқитди-да...». Микрофонлардан ўзини олиб қочадиган камгап, камтар даданг эса оддий суҳбатда зўр гапларни гапирди: «Асли Қашқадарёликмиз. Отам раҳматлик футболга, чавандозликка қизиқарди. Бутун қишлоқ генерал деб айтадиган онам эса курашни яхши кўрарди. 6 ёшли Диёра ва 4 ёшли Гулниса спорт залига олиб борганларида уларни соғломлаштиришдан бошқасини ўйламагандик бошида. Ўзи қизиқиб кетиб, ҳаммани йиқитаверганда онам Диёрага «Сен чемпион бўласан» деб миясига қўяверди. Мен олтинни, мукофотларни ўйламадиму, фақат Олимпиадада юртимиз мадҳияси янграсин. Ўзбекистоннинг байроғи кўтарилсин, дедим». Мадҳия янгради! Бир неча лаҳза кўзингни юмганингда, сўнг кўзларингиздан ёш тирқираб оққанда, лабингни маҳкам тишлаб олганингда нималарни ўйладинг, Диёра? Йиғлаётган битта сен эмас эдинг, кўпларни йиғлатдинг, Ватан қўшиғи янграётганда миллионлар қалбидаги Она юрт туйғуларини жунбушга келтирганинг рост. Ижтимоий тармоқларда ёйилган лавҳалар остидаги минглаб изоҳларни ҳаммасини ўқишга улгурмаган бўлсанг керак. Сардор Усмонов: «Мен ҳам йиғладим. Ўзимизни байроғимизни ким юқорига кўтарса ичимда нимадир жимирлаб кетади, кўнглим бўшаб кўзимга ёш келади, қувонч кўз ёшлари...». Мустаҳкам Тангриёрова Xabar.uz 2024 Telegram: https://t.me/xabaruzofficial Twitter: / xabaruzofficial Facebook: / xabar.uz Instagram: / xabar.uz