У нас вы можете посмотреть бесплатно Kasb-hunar haqida. Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Ижодий фаолияти Шайх кўплаб исломий китоблар муаллифидир. 1994 йилдан 2000 йилгача шайх ишларининг 60 фоизи, яъни ўттизга яқин машҳур мақолалар ва йигирма бешгача яқин китоблар, ҳамда қўлланмалар нашрдан чиқарилди. Ушбу илмий ишларнинг кўпчилик қисми ўзбек тилида ёзилган бўлиб, улардан баъзилари рус ва бошқа МДҲга аъзо давлатлар тилларига таржима қилинган. Шайх юқорида кўрсатилган муддат давомида Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги Ислом Маданияти Маркази Шайх Муҳаммад Содиқнинг кўплаб ишларини нашр қилиб борди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Тафсири Ҳилол“, “Тасаввуф ҳақида Тасаввур“, “Ихтилофлар ҳақида“, “Дин насиҳатдир“, “Руҳий тарбия“ ва шу каби кўплаб китоблари ҳозирги кунга қадар китобхонлар орасида машҳур бўлиб, қўлма-қўл ўтиб келмоқда. Шунингдек, ўқувчиларнинг талабларига биноан қайта қайта нашрдан чиқаётган “Сунний Ақидалар“ ва 39 жузъдан иборат “Ҳадис ва Ҳаёт“ китоби ҳам Ўзбекистон халқи орасида эъзоз билан мутолаа қилинадиган китоб қаторидан жой олган. 2004 йилда ташкил топган www.islom.uz веб лойиҳаси эса шахсан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳбарлигида йўлга қўйилган. Ушбу сайт Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга тўғридан тўғри савол бериш имкониятини яратар эди. Шайх аъзо бўлган ташкилотлар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф охирги йилларда илмий ва даъватга ҳамда диний маданиятни оширишдаги фаолиятларга ўзини бағишлаган эди. Шайх қуйидаги халқаро ташкилотлар аъзоси ҳисобланган: Макка шаҳридаги Бутун Дунё Ислом Робитасининг таъcис мажлиси Бутун дунё тасаввуф уюшмаси Бутун дунё Исломий халқлари бошқарувининг бош котибияти аъзоси Бутун дунё даъати уюшмаси аъзоси Бутун дунё уламолари кенгаши уюшмаси аъзоси Исломобод шаҳридаги бутун дунё Ислом уюшмаси аъзоси Макка шаҳридаги бутун дунё мутафаккир уламолари йиғинининг ижроий қўмитаси аъзоси Бутун дунё масжидлар уюшмасининг аъзоси Иорданиядаги Оли Байт муссасасига қарашли Исломий фикрлар академияси аъзоси Шайхнинг илмий даражалари Тошкентдаги Имом Бухорий номли олий маъҳадини битирувчиси Триполи шаҳридаги Бутун Дунё исломга даъват факултетини битирувчиси Тошкентдаги Имом Бухорий номли олий маъҳадида тафсир, улумул Қуръон ва фароиз фанидан дарс берувчи Тошкентдаги Имом Бухорий номли олий маъҳадда мудир ноиби бўлиб ишлаган Тошкентдаги Имом Бухорий номли олий маъҳадда мудир бўлиб ишлаган Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси ҳамда муфтийси лавозимида ишлаган Тошкент ислом университетида олий ўқуви бўлимида устоз бўлиб ишлаган. Шайхнинг ҳаёт йўли барчага ибрат бўларли тарзда кечди. Шайх мерос қилиб қолдирган китоблар ва билимлар жамиятнинг ахлоқий турмушида кишиларга тўғри йўл кўрсатиш учун хизмат қилишда давом этаверади.