У нас вы можете посмотреть бесплатно ГУНОХНИНГ ЖАЗОСИ - ИСЛОМ ҚОРИ / РАМАЗОН ДАРСЛИКЛАРИ или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтганлар: “Мен кишининг ўрганган илмини унутишини ўзи қилган гуноҳ туфайли деб биламан”. Имом Абу Ҳанифанинг масалани ечиш учун истиғфор айтиши ёки намоз ўқиши Мулло Али Қорийнинг “Табақотул ҳанафийя” китобида қуйидагилар келтирилган: “Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга бирор масала чигал бўлиб қолса асҳобларига: “Бу фақат ўзим содир қилган гуноҳ учундир”, дер ва истиғфор айтар эди. Туриб намоз ўқиши ҳам мумкин эди. Шунда унга масала ечилар ва: “Менинг тавбам қабул қилинганини умид қилдим”, дер эди. Бу Фузайл ибн Иёзга етиб борганида қаттиқ йиғлади ва шундай деди: “Бу гуноҳи камлиги учун. Аммо ундан бошқаси бунга эътибор бермайди”. Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалонийнинг “Таҳзибут таҳзиб” китобида Вакиъ ибн Жарроҳ таржимаи ҳолида келтирилган: “Одамлар мажбуран ёдлар, у табиий ёд олар эди. Али Ибн Хашрам айтади: “Вакиъга қарадим ва қўлида бирор китобни кўрмадим. У ёдлар эди. Шунда ҳифзнинг давоси ҳақида сўрадим. ‘Туноҳларни тарк қилиш. Мен у кабисини ҳифз учун синаб кўрмаганман”, деди”. Имом Шофеъий розияллоҳу анҳу ушбу сўзларни айтган: “(Устозим) Вакиъга хотирам ёмонлигидан шикоят қилдим. Уни мени гуноҳларни тарк қилишга йўллади ва илм нур экани, Аллоҳнинг нури осий кишини ҳидоят қилмаслигини айтди”.