У нас вы можете посмотреть бесплатно Ўш-2010: Аввал нафратга йўлиқиб, кейин раҳмат эшитган ёрдамсеварлар или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Бундан 6 йил аввал содир бўлган Ўш воқеалари чоғида икки миллатнинг бир-бирига ёв қарашига қарамай, қирғизни қутқарган ўзбек ёки аксинча ўзбекни қутқарган қирғизлар кўп бўлган. Ана шундай одамлардан бири бишкеклик ҳуқуқ фаоли Жанузақ Абдурасуловдир. У 2010 йили Ўш воқеалари бошланганига бир неча кун бўлгач, Ўшга келган ва қирғиз ҳудудларида қолган ўзбеклар, ўзбек ҳудудларида қолган қирғизларни хавфсиз жойга кўчирган. Жанузақ аканинг ўшлик ҳамкасбларига кўра, 2010 йилнинг 11-12 июнь кунлари Ўш шаҳри марказий майдонида йиғилган одамлар орасида бир ўзбек аёли асосан қирғизлар истиқомат қилувчи Западний мавзеида икки фарзанди гаровга олинганини айтиб, йиғлаб расмийлардан ёрдам сўраган. Бироқ ўша пайтда унга биров эътибор бермаган. Шунда Жанузақ Абдурасулов аёл билан бирга мазкур мавзега борган ва кийими йиртилган ҳолда аёлнинг фарзандларини олиб келган. Шундан сўнг ўтган 2-3 кун давомида у 40 дан зиёд одамни хавфсиз ҳудудларга кўчирган. Мени қирғиз дўстларим, синфдошларимнинг ҳаммаси “сен ўзбекларга ёрдам бераяпсан”, деб ёмон кўрган. Лекин улар бу ишларнинг асл сабабларини билмаган. Худога шукур, ҳозир: “Ўшанда яхши қилган экансан”, дейишади. Ўзбекдан қанчаси ўлди, қирғиздан қанчаси ўлди, нима бўлиб ўлди, қанча ўзбек судланди, қанчаси умрбодга қамалди, қанча қирғиз судланиб кетди. Шуларни кўриб туриб, ҳозир тенгдошларим, дўстларимнинг ҳаммаси: “Сен тўғри қилган экансан”, деб менга аксинча раҳмат айтишади, - дейди Жанузақ Абдурасулов.