У нас вы можете посмотреть бесплатно Наҳв 9 или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Албатта, ҳар бир фанни, жумладан, наҳв фанини чуқур ўрганиш маъқул ва мақбул бир иш. Лекин айрим одамлар иш билан, ўқиш билан банд бўладилар. Айни пайтда бирор пора Қуръонни, 40-50та ҳадисни, 40-50та дуони маъноси билан ўрганиб олишни қаттиқ истайдилар. Аллоҳга нима деб ибодат қилаётганини, У Зотдан нимани сўраётганини билишга қизиқиш табиий , албатта. Ана шундай одамларга мосроқ, қулайроқ бир ўргатиш услубини ишлаб чиқиш ҳақида кўпдан бери бош қотириб келаман. Бир неча йил олдин сарф фанидан, фароиз фанидан мана шундай енгил услубда дарс бериб кўргандим. Натижа ёмон бўлмаганди. Кейин уни видео шаклида тайёрлаб ютубга қўйгандим. Ҳозир наҳв фанини тайёрладим. Шу тахлит давом этиб, бошқа фанларни ҳам видео шаклида тайёрлашни ният қилиб турибман. Мен наҳв фанини 43 йил олдин ўқигандим. Ўшанда уни ўзлаштиришим учун тахминан 100 ҳафта, 2000 соат вақт сарфлаган бўлсам керак. Авомил, Ҳаракот, Кофия, Дурусун-наҳвия, Мабдаун-наҳв каби бир неча китобларни ўқиб чиққандим. Кофияни ёдлаб ўқиганман. Шу билимимнинг қаймоғини 11 дарсга жойладим. Ҳамма дарслар бир ярим соатдан озроқ вақт олди. Энди уларни ўзлаштиришга тахминан бир ҳафта, 20 соат кетса керак, деб ўйлайман. 2000 соат қаерда-ю, 20 соат қаерда? Юз ҳафта қаерда-ю, бир ҳафта қаерда? Менимча, арабча китоб ўқишда наҳв фанидан 80 фоиз мана шу бир ярим соатлик дарслар ишлайди, холос. Энди шуни пухталаш учун Нававий қирқ ҳадисни наҳвий таркиби билан ўқиб чиқилса, бир ўқ билан икки қуён урилади. Ҳадис ва наҳв бирданига ўзлаштирилади. Бунинг учун тахминан 180 соат вақт кетса, демак, 200 соатда бу фан анча пухталаниб қолади.