У нас вы можете посмотреть бесплатно Сузоқликлар Ўшга қурган “Сузоқ” чойхонаси или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Қадимий ва навқирон Ўш шаҳрининг қоқ марказида, Оқбура дарёсининг қирғоғида ўзига хос қадриятлари, урф-одатлари, маданиятини намоён этадиган маскан ҳисобланган “Сузоқ” чойхонаси ўз миллийлигини сақлаган ҳолда замонавийлаштирилмоқда. Аҳолига хизмат қилишнинг янги усулларини қўллаб, тўйхона, турли базмларни ўтказувчи масканга айлантирилди. Чойхонанинг бугунги кундаги ижарачи маъмури Унсунай Топчубаеванинг сўзларига кўра, чойхона замон талабига жавоб бериши учун, унда реконструкция ишлари олиб борилган. Бундан ташқари шаҳарга янги йўл тушиши оқибатида Оқбура дарёсининг қирғоқларидаги сўрилари ва дарахтлар олинган. Ички қисмида эса унинг миллийлиги аслича сақлаб қолинган. “Бу колоритларни бузиш мумкин эмас. Ахир у ўзининг миллийлигини шу орқали сақлаб қолган. Биз фақат замонавий усулларни киритишимиз мумкин”,- дейди Унсунай Топчубаева. Чойхона миллий ва замонавий меъморлик анъаналари асосида қад ростлаган, миллий руҳ ва юксак маҳорат билан безатилган. Унинг устунлари, ўзига хос ўймакор ганжлар билан безатилган. Эшик ва шифтларидаги миллий колоритлар ҳам ўз даври усталарининг маҳоратидан дарак беради. Чойхонанинг ўша вақтда ҳам алоҳида хоналари бўлиб, келган меҳмонларга хизмат кўрсатган. Чойхонанинг сузоқ деб номланашига жалолободлик усталар томонидан барпо этилгани сабаб бўлган. Қурулиш ишлари ҳашар йўли билан олиб борилган бўлиб, қўшни вилоят Жалолободдан ҳамда Новқат туманларидан усталар келиб ишлаган. Бундан ташқари Ўш шаҳридаги муассасалар жалб қилинган. “Чойхона Сузоқнинг Коммунизм колхози раиси Олимжон аканинг раҳбарлиги остида қурилган. Усталар ҳам сузоқлик бўлиб, уларнинг бошлиғи Махамматқул деган киши эди. Чойхона деворларида ҳам унинг номи ёзилган”,- дейди Мажрумтол маҳалла оқсоқоллари кенгашининг раиси Йўлдош хожи Қосимов Эслатиб ўтамиз, мазкур чойхона собиқ иттифоқ даврида вилоят ва шаҳар ижроия қўмиталарининг ташаббуси билан 1984-йилда қурилган.