У нас вы можете посмотреть бесплатно Халқпарвар шоир Убайдуллоҳ Завқий қолдирган адабий мерос | Tarix va yangi talqin или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
"Тарих ва янги талқин" кўрсатуви "Ўзбекистон тарихи" телеканали Маълумки, XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларидаги Қўқон адабий муҳити намояндаларининг ижоди халқимиз бадиий тафаккури ривожида муҳим босқич бўлган. Муқимий, Фурқат, Писандий, Муҳаййир каби шоирларнинг лирик ва ҳажвий асарлари илмий ва адабий жамоатчиликка яхши таниш. Шулар орасида машҳур лирик ва ҳажвгўй шоир Завқий ҳам алоҳида ўрин тутади. Убайдуллоҳ Завқий 1853 йилда Қўқон шаҳрининг Қа- тағон даҳасига қарашли Шайхон (тарихий ҳужжатларда «Хосабофи Боло» деб номланган) маҳалласида маҳсидўз косиб Муҳаммад Солиҳ оиласида дунёга келган. Убай- дуллоҳ дастлаб маҳалласидаги эски усул мактабида, сўнг Жомеъ мадрасасида ўқиган. Айни вақтда ота касби мах- сидўзликни ўрганиб, бўш вақтларида отасига ёрдамлашган. Шоирнинг ижодий фаолияти мадрасада таҳсил олиб юрган пайтларида бошланган. Шу даврда у Муҳйи, Муқимий, Фурқат, Нисбат, Муҳаййир каби таниқли шоир- лар билан танишди, улар билан адабий мажлисларда, мушоараларда иштирок этди. Бу ҳакда Фурқат ўз хоти- раларида шундай деб ёзган эди: «Ул вақтда Хўқанд ви- лоятидаги фозил ва растотабъ кишилар бирла иттиҳод айлаб, аларнинг суҳбатларидан баҳралар топдим ва аср шуаролариким, чунончи, мавлоно Муҳйи ва мавлоно Муқимий ва мавлоно Завқий ва мавлоно Нисбатдурлар, ҳами- ша мажлис бунёд айлаб, зодаи табъларимиздан мушоара қилур эрдук ва бир ғазалда татаббуъ кургузуб, бир мазмун ҳар навъ ифода топар эрди». Юқорида Фурқат тилга олиб ўтган адабий ҳамкорлик намуналарини мазкур замондош шоирларнинг ижодий меросида кўплаб учратиш мумкин. Чунончи, Муқимий, Нусрат, Фурқат, Муҳйи, Нисбат, Завқий биргаликда Ғо- зий ғазалига боғланган бир мухаммасларининг охирида- ги бир банд фикримизга ёрқин мисол бўла олади: У.чид ила Муцимий кўйида кўп нола цилдурди, Топиб Нусрат ўзини тиги Фурцат бирла тилдурди, Ўшал Муҳйи цушига Нисбатий Завцийни илдурди, Ниҳон дардингни кўз ёш тукуб оламга билдурди, Гирифтор ўлмасун Ғозий каби гаммоз йўлдоша'.