У нас вы можете посмотреть бесплатно РЎЗА ТУТАЁТГАНЛАР! БУ ХАТОНИ ҚИЛМАНГ! 5 НАРСА РЎЗАНИНГ САВОБИНИ ЙЎҚ ҚИЛАДИ! РЎЗАНГИЗ БEКОР БЎЛМАСИН! или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
MUSLIMA SOLIHA - 🚫 Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ! Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ. __________________________________________________________ ✨ Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Кимки Рамазонда ..." Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимки Рамазонда иймон ва ихлос ила, савоб умидида рўза тутса, унинг олдинги гуноҳлари кечилади. Кимки Рамазонда иймон ва ихлос ила, савоб умидида кечалари (намозда) қоим бўлса, унинг олдинги гуноҳлари кечилади. Кимки қадр кечасида иймон ва ихлос ила, савоб умидида қоим турса, унинг олдинги гуноҳлари кечилади”. (Бухорий ва Муслим). Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтдилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Жаннат Рамазон учун йил бошидан келгуси йилгача зийнатланиб, ясаниб туради.” Яна Расулуллоҳ айтдилар: “Рамазоннинг биринчи куни кириши билан хури ийнлар узра жаннат дарахтларидан хушбўй шаббода эсади. Шунда улар: “Эй Раббимиз, бизга Ўз бандаларингдан жуфти ҳалоллар бергинки, улар бизнинг кўзимизни қувнатсин, бизни кўрганда уларнинг кўзи қувнасин”—деб дуо қилишади. (Байҳақий. Шуаб ул-иймон). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Рамазоннинг охирги кечасида умматлари кечирилишини” айтдилар. Шунда Ул зотга кимдир: Эй Расулуллоҳ, ўша қадр кечасими?—деб савол қилди. Ул зот: “йўқ, лекин ҳар бир амал эгаси ўз ишини тугатса тўлиқ ажрини олади”—дедилар. (Имом Аҳмад). Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Саҳарлик қилинглар, чунки саҳарликда барака бордир!”. (Бухорий, Муслим). Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобларнинг рўзасини саҳарлик ажратиб туради”. (Муслим). Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Одамлар модомики ифторга шошилар экан, яхшиликда давомий бўлаверишади”. (Бухорий ва Муслим). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ азза ва жалла: “бандаларим ичида менга энг маҳбублари—ифторга шошилганларидир”—деб айтган”. (Термизий). Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Бу (шарқ) томондан зулмат қоплаб келса, ёруғлик бу (ғарб) тарафга қараб ғоиб бўла бошласа ва қуёш ботса, рўзадорлар ифтор қилади”. (Бухорий. Муслим). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзани (ифторликсиз) улаб тутишдан қайтардилар. Шунда ул зотга бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, ўзингиз улаб тутасизку?!”—деди. Расулуллоҳ: “қайси бирингиз менга ўхшашсиз?! Мен ухлайман ва ҳолбуки Аллоҳ мени тўйдиради ва ташналигимни қондиради”—дедилар.”. (Бухорий. Муслим). Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Қай бирингиз ифтор қилмоқчи бўлса, хурмо билан ифтор қилсин. Чунки у баракадир. Агар хурмо топа олмаса, сув билан ифтор қилсин. Чунки у покловчидир”. (Термизий). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимки рўзадорлигини унутиб бирон нимани еса ё ичса, рўзани охирига етказсин. Чунки унга Аллоҳнинг Ўзи едирибди ва ичирибди”. (Бухорий ва Муслим). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимки (Рамазонда) бўлмағур, фаҳш сўз ва амалларни ташламас экан, Аллоҳ унинг таом емай ва ичимлик ичимай юришига эътибор қилмайди”. (Бухорий). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Рамазон ойи кирганда жаннат эшиклари очилади, жаҳаннамга қулф солинади ва шайтонлар кишанланади.” (Бухорий ва Муслим). Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Жаннатда саккизта эшик бор. Улардан бири “Раййон” деб номланган. Ундан фақатгина рўзадорлар киради”. (Бухорий ва Муслим). Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, Ул зот айтардилар: “Жаннатда бир эшик бор, уни “Раййон” дейилади. Қиёмат куни бўлганда “Рўзадорлар қани”—дейилади. Жаннатга киришгач эшиклар қулфланади. Бас, у ерда сув ичишади. Ким унинг сувидан ичса асло ташналик кўрмайди”. (Термизий).