У нас вы можете посмотреть бесплатно 6. АНЪОМ СУРАСИ или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Маккада нозил қилинган ва бир юз олтмиш беш оятдан иборат бу сурада сўз эътиқод ва иймон моҳияти устида боради. У мавзу эътибори билан Мадинада нозил бўлган Бақара, Ол-и Имрон, Нисо ва Моида сураларидан кескин фарқ қилади. Бу сурада исломий жамиятнинг ўзига хос белгилари — рўза, ҳаж, оилавий масалалар ёки жиҳод ҳукмлари, ёхуд аҳли китоблар ва бошқалар хусусида сўзланмайди. Балки унда эътиқод ва иймонга алоқадор марказий масалалар — Аллоҳнинг зоти ва сифатлари, ваҳий ва пайғамбарлик моҳияти ҳамда қайта тирилиш ва қиёмат кунида бўладиган ҳисоб-китоб борасида сўз юритилади. «Анъом»даги оятлар Аллоҳ яратувчиликда ҳам, шариат қонунларида ҳам, маъбудликда ҳам ягона, деб уқтиради. Яна у пайғамбарлар отаси - Иброҳим алайҳис-салом ва унинг зурриётидан бўлган бир қанча пайғамбарлар ҳақида ҳикоя қилади. Булардан ташқари, яшаб турган дунёмиз инсон учун синов-имтиҳон олами эканлиги айтилиб, инсон бу дунёда Аллоҳнинг халифасидир, деб таъкидланади. Бинобарин, бу дунёни обод-осойишта қилиш ҳам, хароб-вайронага айлантириш ҳам инсоннинг ўз қўлида эканлиги яна бир бора эслатиб ўтилади. Бошқа суралар бўлиниб-бўлиниб, ҳар хил муддатларда нозил қилингани ҳолда бу сура Маккада бир кечада дафъатан тўла нозил бўлган. Бу сурада яна чорва ҳайвонлари ва улар ҳақидаги хукмлар ҳам баён этилгани учун у «Анъом» — «Чорвалар» деб аталади.