У нас вы можете посмотреть бесплатно Жонтемир. Шеърлар. Шоирнинг ўзи ўқиган /Jontemir She'rlar Shoirning o'zi o'qigan или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Жонтемир. Шеърлар. Шоирнинг ўзи ўқиган 1994 йилнинг 18 сентябрида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган Жонтемир (Тоштемиров) бугунги кун ижодкор авлоди орасида диққатимни тортган икки-уч шоирдан бири. Янги авлоднинг ютуғу камчилигиниям, худди кафтимда тургандек, аниқ кўраман. Ўзаро суҳбатларда уларни рўйи рост айтмайман, «ишора» қиламан. Ўзи илғасин, ўзи сезсин ва ўзи тушунсин дейман. Биров айтгани биланмас, ўзлигини ўзи топсин дейман. Жонтемир шеърларидаям турли таъсирларни кўраман. Шарқу Ғарбнинг кўҳна шоирларидан, ўзим мансуб авлоддан таъсирларни илғайман. Шу билан баробар салафлардан таъсирланмай шеъриятга кирган биронтаям шоир йўқлигиниям тан оламан. Бировга эргашиб, ўз йўлини кўриши (топиши) билан шиддат билан олдинга ташланган Абдулла Орипов, Рауф Парфи каби буюк устозлар ибратиниям унутмайман. Жонтемир қўрқув нималигини билмайдиган авлод вакили. Бу ўринда мен, энг аввало, Сўз олдидаги қўрқувни назарда тутяман. Бу қўрқувнинг асл номи Масъулият. Масъулият фақат инсоний комилликдан, маънавий тажрибадан шаклланади. Бу сўзларни айтишдан мақсадим, жамиятдаги, шу жумладан, адабиётдаги ҳар қандай сўз эркинлигининг ҳам чегараси бўлишини таъкидлашдан иборат. Ҳадсизлик инсонни (инсонийликни) ҳалок этади. Шоир шеър дафтарида хоҳлаганини ёзиши нечоғли табиий бўлса, дафтардаги шеърлар китоб шаклини олгандан кейин уларга бўлган турли тарздаги муносабатлар билдирилиши ҳам шунчалик табиийдир. Зеро, шеър дафтаридан китобга кўчган шеърлар нашрдан кейин китобхонлару адабиёт аҳли ихтиёрига ўтади. Айни шу сабабдан, Жонтемирнинг илк тўпламига, маълум маънода, унинг ижодига бўлган ҳар икки муносабатни ўринли деб биламан. Хуршид ДАВРОН Ўзбекистон халқ шоири 2017 йилда ёзилган