У нас вы можете посмотреть бесплатно Ўзбекистон: Каримов ёпган, Мирзиёев очган қишлоқда Би-би-си нималарни кўрди? Dunyo Yangiliklar или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Ўзбекистон: Ислом Каримов узоқ йиллар ёпиб қўйган қишлоқларни Шавкат Мирзиёев очмоқда. 1999-2000 йиллари Афғонистонга кетган асли ўзбекистонлик Исломий жангарилар қўшни Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларидан ўтиб келиб, Ўзбекистонга ҳужум қилишлари ортидан, Ислом Каримов ҳукумати чегараолди ҳудудларини кенгайтирган ва оқибатда қатор қишлоқлар ёпилиб қолганди. Шу асно узоқ йиллар кўплаб чегарага яқин тоғ қишлоқлари ташқи дунёдан қарийб узилиб қолишган, иқтисодий ва маиший аҳвол ёмонлашган. Ўзбекистон расмийларига кўра, уларни очишдан мақсад - халқ ҳаётини яхшилаш, иш ўринлари яратиш, иқтисод ҳамда туризмни ривожлантириш. Аммо ҳозирги Ўзбекистон шароитида бу иш қанчалик осон ё қийин? Аксар чегарага яқин ва тоғлик қишлоқларга нафақат чет элликлар, ҳатто Ўзбекистон фуқаролари ҳам боришолмасди. Аммо Шавкат Мирзиёев бу қишлоқларни бугун бутун дунёга очмоқчи. Сабаб – туристларни жалб этиб, қишлоқларда иш ўринлари яратиш ва иқтисодни кўтариш. Бу ишлар қандай кетмоқда? Ҳақиқатан ҳам хорижликлар айни ўзбек қишлоқларига қизиқиб, боришадими? ББС Ўзбек Хизмати 2000 метр баланддаги Шаҳрисабз тоғ қишлоғи – Ғелонда фильм олди. Бу қишлоқда нималарни кўрди? Ўзбекистоннинг яширин қишлоқлари ҳақидаги лавҳаларимизнинг биринчисини кўринг. Ушбу лавҳалар ББС Ўзбек Хизмати, "Севимли" телаканали ва Ўзбекистон Туризмни Ривожлантириш Давлат Қўмитаси ҳамкорлигида олинган. Мухбир ва продюсер: Рустам Қобил Тасвирчи: Бахтиёр Набиев ва Шаҳбоз Озодов. Муҳаррир: Хайрулло Файз.