Русские видео

Сейчас в тренде

Иностранные видео




Если кнопки скачивания не загрузились НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru



Ҳурмони Оч Қоринга Ейиш Мумкинми?

Хурмо витамин ва минералларга жуда бой. Унинг таркибида Б6, С, К, Калций, Мангий, Марганец, Мис ва озрок микдорда Темир моддасихам мавжуд. Бу мева камконликда ва мущаклардаги огрикларни колриришда жуда файдали. Урик туршаги билан хурмони биргаликда истеъмол килиш иммунитетни ощирищга ва операцияданкейин тезрок тикланишга ёрдам беради. Бунда ташкари хурмо таркибида тишлар, сочлар, ва терининг холатини яхшиловчи моддалар бор. Яна бу мева таркибида триптофан амино кислотаси бор. бу эса мия фаолиятини яхши холатда ушаб турищга, фрлашнинг тиник булишига ёрдам беради. Бундан ташкари трипофан каришни секинлаштиради. Бу моддани етарли микдорда истъемол килинищи тукималарнинг тез каришини олдини олади ва организмни тинчлантиришга ёрдам беради.Триптофандан ташқари хурмо таркибида глютамин аминокислотаси бор. Бу модда ошқозон кислотасини нейтрализация қилади ва шу билан жиғилдон қайнашини бартараф этади. Яна хурмо таркибида селен моддаси бор. Селен эса саратонга чалинишини пасайтиради ва юрак фаолиятига ёрдам беради. Бекорга хурмони мусулмонлар орасида Аллоҳ томонидан юборилган овқат дейишмайди. Хурмони булардан ташқари яна қандай фойдаси бор? Хурмони оч коринга истеъмол қилиш организмдаги паразитларни бартараф қилади. Бекорга пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. Умматим учун хурмо энг яхши таомдир! демаган. Диетологик нуқтаи назардан хурмо шакарни ўрнини жуда яхши босади. Унинг таркибида одамни семиртирувчи бўш калориялар йўқ. Бу мева таркибида антиоксидантлар, клетчатка ва фруктоза мавжуд. Олимларнинг аниқлашича хурмо ҳомиладор аёллар учун жуда фойдали. Антиоксидантлар организмда оксидланиш жараёнлари тезлаштирувчи эркин радикаллар миқдорини камайтиради. Европа олимларининг тажрибаси шуни кўрсатдики, хар куни 6-7 дона хурмо истеъмол қилган одамнинг овқат ҳазм қилиши яхшиланган, ич қотиши камайган. Хурмо тугишни осонлаштиради. Мева таркибидаги микроэлементлар тугиш жараёнини енгиллаштиради. Бундан ташқари она сутини тўйимлироқ ва фойдалироқ қилади. Бир изланишда 69та аёл иштирок этган. Бу аёллар туғруқ кунидан 4 ҳафта олдин хар куни 3-4 дона хурмо истеъмол қилишган. Кунлик овқат таркибида хурмо бўлмаган аёлларга нисбатан у аёлларни 20% кўпроғи болани ҳеч бир ёрдамсиз дунёга келтирмаган. Ҳомиладорликнинг охирги триместрида хурмо истеъмол қилиш, бачадон йўлининг табиий кенгайишига ёрдам беради, ва сунъий тўлғоқни чақиршга эҳтиёжни камайтиради. Ёш ўтиши билан суяк тўқималари мўртлашиб боради. Ва остеопорознинг жадаллашишига олиб келади. Хурмо таркибидаги Калций, Кремний, Магний ва бошқа микроэлементлар суяк тўқималарининг қалинлигини ва мустаҳкамлигини сақлаб туради. Мева таркибидаги Б6 витамини терининг таранглигини яхшилайди, сочларнинг синишини ва тўкилишини камайтиради. Хурмо таркибидаги фтор моддаси эса тишларнинг мустаҳкамлигини сақлайди. Кадим замонлардан хурмо эркакнинг жинсий қувватини оширишда ишлатилиб келинган. Савол тугилади, хурмо хар куни ейиш мумкинми? Нутрициологларнинг фикрича, агар инсонга хурмога нисбатан ҳеч қандай қарши кўрсатма бўлмаса, уни хар куни ейиш мумкин. Хурмони хар куни истеъмол қилиш овқат қилишни яхшилайди, кон томирларни мустаўкамлайди, жигарни тозалайди, кон босимини меъёрлаштиради, репродуктив тизимини эркак ва аёлга бирдек яхшилайди. Хурмони ҳамма ейиши мумкинми? Албатта йўқ Врачлар хурмони куйидаги инсонларга тавсия этмайди: Ичак яллиғланиши ташхиси қўйилган одамларга. Чунки хурмо таркибидаги фруктоза қоринни дам қилиши мумкин. Аллергияси бор одамларга тавсия этилмайди. Чунки унинг таркибида сульфитлар мавжуд ва бу аллергияни қўзғалиши мумкин. Бундан ташқари сульфитлар астмаси бор инсонларга приступлар чақириши мумкин. Яна хурмо буйрагида муаммолари бор одамларга мумкин эмас. Мева таркибида киручи сорбит ич кетишини хам пайдо қилиши мумкин. Азиз мухлислар видеога лайк босишни унитманг, ва яқинларингизга хам юбориб куйинг. Уларга хам бу маълумотларнинг фойдаси тексин. https://t.me/inmedicina_uz   / inmedicina.uz     / inmedicina.uz     / inmedicinauz   #inmedicina #ramazon #ramadan #dates

Comments