У нас вы можете посмотреть бесплатно Tergovdagi qiynoqlarga bosh prokuratura nima deydi? или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Яқинда QALAMPIR.UZ’да “Махсус филм: Бош прокуратурадаги даҳшатли қийноқлар (18+)” номли мақола ва фильм эълон қилинганди. Унда “Бекобод металлургия иши” бўйича Бош прокуратура терговчилари томонидан терговдаги шахсларга (тадбиркорларга) турли даражада жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказилгани айтилганди. Бу борада жамоатчилик, депутатлар ва сиёсий партиялар ўз муносабатини билдириб ўтди. Кеча, 28 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида айрим сенаторлар мазкур воқеа юзасидан ўз фикрларини билдирди. Сенатор Толиб Мадумаров тадбиркорга шароит яратилиши лозимлиги, тадбиркорлар хато қилса, уларнинг хатолари кўрсатилиши ва бирданига ваколатлардан фойдаланиб, жазолаш механизмидан қочиш ҳақида гапирди. “Бир нарсани билиш керак! Одам одам билан суҳбатлашиши учун ўзига хос интеллект, ўзига хос қобилияти бўлиши талаб этилади. Прокурорга “юқоридан” тадбиркорга тегма деган талаб қўйиляпти. Чунки тараққиётимиз, истиқболимиз шуларга боғлиқ. Ўзимиз уйда тадбиркорлик қилиб, битта дарахт экиб, мева ололмаётган пайтимизда, бугун “мен қонуннинг эгасиман сен нима қиляпсан” деган нарсани қилмоқдамиз. Бугунгача 100 дан ортиқ қонун, қарорлар чиқардик. Ички ишлар, прокуратура тергови соҳасидаги айрим камчиликларга ойдинлик киритиляпти. Тадбиркор юртга, давлатга қарши иш қилаётгани йўқ. Ишида хатолик бўлса, тўғрилаб қўй-да, лекин уни бирдан жазолама деган масала қўйиляпти. Бунинг ҳам концепцияси яратилди. Ҳар ҳолда бу йил давлатимиз тадбиркорлик соҳасида тараққиёт пиллапояларидан аста чиқмоқда (таҳр.). Олдин бу имкониятлар йўқ эди. Мана энди чиқаётган одамнинг бўйнини эгма, шароит яратиб бер деб айтилмоқда”, дейди Мадумаров. Бошқа бир сенатор Фармон Тошевга кўра, тергов жараёнида сўнгги вақтларда қонунбузилиш ҳолатларига кўп дуч келинмоқда. Давлатда жамият ва ташкилотлар ўртасидаги мувозанатни ушлаб турадиган меъёрлар бўлиши керак. Ўзбекистонда мана шундай меъёрлар бўлса-да, амалиётда синаб кўрилгани йўқ. “Баъзан у ташкилот, баъзан бу ташкилот ўзини оқлаб қоляпти. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ташкилотлар инсоннинг эрки, ҳуқуқи, эркин яшашига тазйиқ ўтказишга ҳаққи йўқ. Мана шундай тазйиқлар ўтказиш ҳуқуқи ҳеч қайси давлатнинг конституциясида ҳам, мусулмончиликда ҳам белгиланмаган. Шунинг учун ҳам давлат раҳбари бунга қарши ташкилот раҳбарининг савиясини ошириш ва маърифат орқали курашиш керак, деб айтмоқда”, дейди Тошев. У шунингдек, кимгадир жисмоний ё руҳий тазйиқ ўтказгани учун терговчини ишдан олиш билан мазкур муаммо ўз ечимини топмаслигини айтади. Муаммолар тизимли таҳлил этилиб, одамларни тарбиялаш лозим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жазо олмаган жиноятнинг даражаси ўсади. “Ҳар бир масалани яхшилаб ўрганиш керак. Чунки мурожаат қилувчи ҳам баъзан ҳаддидан ошиб кетиши мумкин. Алам, дард инсонни ҳар қандай кўйга солади. Буни тўғри тушунишимиз зарур. Йиллар давомида уларни гапирмасликка ўргатиб келдик-да. Энди гапира олмаса, айбламайлик. Вазиятни ўрганиб, тўғри гапиришга ўргатиш даркор. Давлат раҳбари мурожаатчини кутиб ўтирма, бориб жойида гаплаш деб айтмоқда. Ички ишлар органлари, прокуратура ва судларга ҳам шундай талаблар қўйиляпти. Баҳони халқ беради дейилмоқда. Булар бир кунда амалга ошадиган ислоҳотлар эмас. Ҳар қандай инсонга тажовуз қораланади. Ички ишлар, прокуратура халқ билан кунда дуч келгани учун айримларининг нотўғри ишлари кўзга ташланиб қоляпти. Бошқа ташкилотларда бундай ҳолатлар йўқ деб ўйлайсизми?”, деб сенатор бошқа ташкилотларда ҳам шундай тазйиқлар учраб туриши мумкинлигига урғу берди. ▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬ INSTAGRAM ► / qalampir.uz FACEBOOK ► / qalampir.uz TELEGRAM ► https://telegram.me/Qalampir