У нас вы можете посмотреть бесплатно Номзод Шавкат Мирзиёев жиззахлик сайловчилар билан учрашди или скачать в максимальном доступном качестве, видео которое было загружено на ютуб. Для загрузки выберите вариант из формы ниже:
Если кнопки скачивания не
загрузились
НАЖМИТЕ ЗДЕСЬ или обновите страницу
Если возникают проблемы со скачиванием видео, пожалуйста напишите в поддержку по адресу внизу
страницы.
Спасибо за использование сервиса ClipSaver.ru
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 27 июнь куни Жиззах вилоятидаги сайловчилар билан учрашув ўтказди. Тадбирни номзоднинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узоқов очиб берди. У ўз сўзида Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги кенг кўламли ислоҳотлар барча соҳаларда, аҳоли турмуш даражасида намоён бўлаётганини қайд этди. Хусусан, илгари саноати асосан ун, ёғ ва пахтадан иборат бўлган Жиззах вилоятида бугунги кунда қурилиш материаллари, тўқимачилик, электротехника, оптик тола, автомобилсозлик каби юқори қўшилган қиймат яратадиган тармоқлар пайдо бўлди. Охирги 6,5 йилда ҳудуд иқтисодиёти 1,4 марта ўсиб, 27 трлн сўмни ташкил этди. Бунда саноат ҳажми 2 млрд долларлик лойиҳалар ҳисобига 1,8 баробар кўпайди, унинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 2 карра ошиб, 20 фоизга яқинлашди. Саноат ҳудуднинг барча туманларига кириб, аҳоли даромадларини оширди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларида жами 400 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди. Мактабгача таълим қамрови 16 фоиздан 75 фоизга, олий таълимда эса 14 фоиздан 34 фоизга етди. Тиббиёт муассасалари сони 280 тадан 450 тага ошди. Маҳаллаларга 700 км дан зиёд сув тармоқлари ўтказилиб, 250 минг аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди. Шу билан бирга, 6,5 минг оилани уй-жой билан таъминлаш учун 2 трлн сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилди. Натижада аҳолининг турмуш шароити яхшиланди, унинг эртанги кунга ишончи кучайди. Учрашувда Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бешта стратегик йўналишдаги режаларини баён қилди. “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойили асосида аввало шу соҳаларни ривожлантириш устувор вазифа экани таъкидланди. Жумладан, 2030 йилгача Жиззах вилоятида 400 та янги боғча ва янги мактаблар қурилади, мавжудларининг қуввати оширилади. Натижада мактабгача таълим қамрови 100 фоизга етказилади. Аҳоли саломатлигини асраш доирасида 85 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади. Хусусан, аллергология, урология, нейрохирургия каби 12 та ихтисослашган марказ филиаллари, перинатал марказлар ишга туширилади. Аҳолининг уй-жойга эҳтиёжини қондириш мақсадида 25 минг оилага мўлжалланган 500 та кўп қаватли уй барпо этилади.